Жаҳон

Исландияда собиқ электр ходими икки қўл ва елка кўчириб ўтказилган биринчи одам бўлди

Унинг жигари ҳам трансплантация қилинган.

Исландияда собиқ электр ходими икки қўл ва елка кўчириб ўтказилган биринчи одам бўлди

 

 

Исландиялик Феликс Гетарссон икки қўли ва елкаси кўчириб ўтказилган биринчи одам бўлди. Унинг иккала қўли бундан 23 йил олдин ампутация қилинган. Ўшанда у электр таъминотидан ўчирилмаган кабельни ушлаб, 11 000 вольт кучланиш олган. 
У шифохонада 3 ой комада ётган. Шифокорлар Феликснинг қўлларини аввал тирсаккача кесиб ташлашган, аҳвол ёмонлашгач, икки қўли ва бир елкаси қисман кесиб ташланган. 

 


Феликс ўзига келгач, ногирон бўлиб қолганини кўтара олмаган ва ичкиликка берилиб кетган. Бунинг оқибатида унда жигар циррози ривожланган. Шифокорлар унинг жигарини ҳам кўчириб ўтказишга мажбур бўлишди.  Шундан сўнг у ҳаётини ўзгартиришга киришди. Тиббиётдаги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш учун Феликс инглиз тилини ўрганди, кейинчалик Францияга кўчиб ўтди. 

 


2021 йилда кутилган воқеа бўлди: Феликсга қўнғироқ қилиб, қўлларни кўчириб ўтказиш операциясига тайёргарлик кўришни айтишди. Операция муваффақиятли ўтди. Энди Феликс узоқ муддат реабилитация ўташи керак. У ижтимоий тармоқларда дастлабки натижаларини кўрсатмоқда. 

 


Аввалроқ дунёда биринчи марта инсонга чўчқа юраги муваффақиятли кўчириб ўтказилган эди. 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Исландияда собиқ электр ходими икки қўл ва елка кўчириб ўтказилган биринчи одам бўлди | Zamon.uz