Жаҳон

Хорватия президенти Бош вазирни "Украина агенти" деб атади

Шунингдек, у Россиянинг душмани ёки Украинанинг дўсти эмаслигинини айтиб ўтган.

Хорватия президенти Бош вазирни "Украина агенти" деб атади



Хорватия президенти Зоран Миланович Украина Евроиттифоқ томонидан алданаётганини айтди. У Брюсселнинг Киевга нисбатан муносабатини масъулиятсизлик деб баҳолади. 

 

"Брюсселнинг бошқа давлатлар устидан кулган бюрократлари Украина устидан ҳам кулмоқда. Улар туман сотиш ва қандайдир статусни ваъда қилиш билан шуғулланади. ЕИ маълумотига кўра, мамлакат ўта оғир аҳволда. Қачонлардир у ривожланган давлат бўлган, аммо ҳозир Украина ЯИМнинг аҳоли жон бошига тушадиган миқдори Косово билан бир хил даражада. Бу Европа ёки Брюссель сиёсатчиларининг муваффақиятими?", - деди Миланович. 

 

Олдинроқ президент Украинани коррупцияга энг кўп ботган давлат деб атаган. 

 

Президент сўзлари ортидан Хорватия бош вазири Андрей Пленкович Украинадан расман узр сўради ва ҳукумат позицияси президентнинг қараши билан бир-бирига мос келмаслигини айтди. 

 

Бунга жавобан Миланович Пленкович "ўзини Украина агентидек" тутаётганини айтиб, ўз сўзларидан тонмаслигини маълум қилган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.