Жаҳон

Меркелга ўхшамаган Шольц, Макрон — янги де Голль

АҚШ президенти европалик ҳамкасбларига баҳо берди.

Меркелга ўхшамаган Шольц, Макрон — янги де Голль

 

АҚШ президенти Жозеф Байденнинг шахсий суҳбатларда Европа раҳбарлари ҳақидаги фикрлари эълон қилинди.

Бу ҳақда NBC Оқ уйдаги манбаларига таяниб хабар берди.

 

Унга кўра, Байден Украина инқирози фонида Европада тобора унга “таниш чеҳралар” тобора камайиб бораётганини маълум қилган. Телеканалнинг таъкидлашича, АҚШ етакчиси Россия хатти-ҳаракатларига қарши мувофиқлаштирилган жавоб қайтаришда НАТО давлатларнинг турли позициялари туфайли қийинчикка дуч келган.

 

Шу билан бирга Байден Европадаги ҳамкасблари ҳақида бир қанча ҳазиломуз фикрлар билдирган. Хусусан, у Германия янги канцлери Олаф Шольц Ангела Меркелдан бутунлай фарқ қилишини, Франция етакчиси Эммануэль Макрон эса янги Шарл де Голлга айланмоқчи эканини қайд этган.

 

(де Голль иккинчи жаҳон урушида фашистлар Германиясига қарши курашган, Франция бешинчи республикаси асосчиси, 1959-1969 йилларда президент бўлган. у ҳозирда Франция энг янги тарихидаги энг машҳур шахслардан ҳисобланади).

 

Байден Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонни “тўлқинли феъл-атвор” эгаси сифатида баҳолаган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Байден-Шольц музокаралари тўғрисида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

custom img

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Муссон мавсуми оғир талафотларга сабаб бўлиб, сув тошқини хавфини кучайтирилган.

custom img

Венесуэладаги зилзилалардан саккиз кун ўтгач, вайроналар остида омон қолган одам топилди

Чили, АҚШ ва бошқа давлатлар қутқарувчилари вайроналар остида қолган эркакни қутқаришга уринмоқда.

custom img

Америка ёрдами энди Исроил учун зарур эмас — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат АҚШнинг молиявий ёрдамидан воз кечишини эълон қилди.

custom img

АҚШда 16 нафар болани битта хонада даҳшатли шароитда сақлаган тўрт киши ҳибсга олинди

18 ойликдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг етти нафари шифохонага ётқизилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"