Жаҳон

Оскар мукофотига янги номинация қўшилди

Энди мухлислар севимли фильмларига овоз беришади.

Оскар мукофотига янги номинация қўшилди

 

3 нафар фаол иштирокчилар бу йилги маросимда меҳмон бўлади.

 

94-Оскар мукофотини топшириш маросимида биринчи марта томошабинлар ўзларининг севимли филмларини танлашлари мумкин бўлиб, у махсус фойдаланувчи номинациясида норасмий мукофотга эга бўлади.

Бу ҳақда The Hollywood Reporter ёзмоқда. 

 

Овоз бериш Twitter ижтимоий тармоғи кўмагида бўлиб ўтади ва интернет фойдаланувчиларидан 3 нафари Оскар-2023 маросимининг меҳмони бўлади. Ва уларнинг барча саёҳат харажатлари қопланади.

 

Қайд этилишича, бу янгилик сўнги вақтларда Оскар мукофотининг рейтинглари тушиб кетиши фонида пайдо бўлган. Шундай қилиб, маросимда Twitter фойдаланувчилари oscarsfanfavorite.com сайтида 2021 йилги фильмга овоз беришлари мумкин бўлади. Мухлислар ҳали ҳам #OscarsFanFavorite хештегидан фойдаланиб, ўз севимли филмларини твит қилиш имкониятига эга.

3-мартгача энг кўп мухлислар овозини тўплаган лента Оскар 2022 трансляцияси вақтида тақдирланади. Акциянинг бешта иштирокчиси йиллик кино талони, стриминг хизматларига обуна ва Академия музейи дўконидан эксклюзив буюмлар билан катта совринлар пакетини олади.

 

Кино мухлислари кунига 20 мартагача пост қўйишлари мумкин бўлади. Овоз бериш муддати 14 февралдан 3 мартгача. Шунингдек, улар филмдаги ўзлари ёқтирган саҳнага ҳам овоз бериш имкониятига эга.

 

Маълумот учун: бу йилги "Оскар" йилнинг бош кино мукофотини топшириш маросими 27-март, якшанба куни бўлиб ўтади. Маросимни 3 йил ичида биринчи марта мезбон олиб боради.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Эмми—2021" мукофотининг номзодлари номи маълум бўлгани ҳамда 2021 йилнинг энг яхши фильми эълон қилингани  ҳақида хабар берилганди.

Насиба Тўхтаева

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.