Ўзбекистон

Ҳоким ёрдамчиларига оид янги низом таcдиқланди

“Онлайн маҳалла” электрон платформасига қараб, уларга иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилaди.

Ҳоким ёрдамчиларига оид янги низом таcдиқланди

 

Ҳукуматнинг 16 февраль кунги қарори билан Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Унга кўра, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Жамғарманинг ижрочи органи ҳисобланади.

 

Жамғарма маблағларидан, жумладан, қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

 

– ҳоким ёрдамчилари иш ҳақининг аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган қисмини компенсация қилиш;

 

– бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари учун турар жой ижараси харажатлари учун компенсация тўлаш (БҲМнинг 2 баравари миқдорида – 540 минг сўм);

 

– иш фаолиятида яхши натижаларга эришган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакилларини ҳар ойда мукофотлаш;

 

– ўз шахсий автомобилидан фойдаланаётган республика вакилларининг транспорт харажатларини компенсация қилиш;

 

– республика вакилларининг бир ойда бир марта доимий яшаш жойига темир йўл транспортида бориб келиши учун компенсация тўлаш (“эконом” тарифи бўйича харажатларнинг 100 фоизи, “бизнес” тарифи бўйича харажатларнинг 70 фоизи (самолётда учиш бундан мустасно);

 

– йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган республика вакилларига ва ҳоким ёрдамчиларига ипотека кредити асосида уй-жой харид қилиш учун субсидия тўлаш (уй-жой қийматининг 50 фоизигача, бироқ 150 миллион сўмдан ошмаган миқдорда);

 

– “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони билан мукофотланганларни тақдирлаш (БҲМнинг 5 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти – 1 млн 350 минг сўм).

 

Низомга кўра шунингдек, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва баҳолаб бориш имконини берувчи “Онлайн маҳалла” электрон платформасига қараб қуйидаги миқдорларда ойлик мукофот пули тўланади:

 

– қониқарли деб топилганда – ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида;

– яхши деб топилганда – ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида;

– аъло деб топилганда – ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида.

 

custom img

Танзила Норбоева “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди

Олий Мажлис Сенати раиси давлат ва жамият бошқаруви, парламент фаолиятини ривожлантириш ҳамда демократик ислоҳотларни амалга оширишдаги хизматлари учун ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан тақдирланди.

custom img

Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан хорижий давлатлар раҳбарлари табрикламоқда

Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва таниқли жамоат арбоблари табрик йўллаб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда мамлакатнинг халқаро нуфузини юксалтириш борасидаги натижаларни юқори баҳолади.

custom img

Бухорода 60 дан ортиқ фуқарони чув туширган  гуруҳ фош этилди

Гумонланувчилар қўлга олинганда улардан ўнлаб банк карталари, SIM-карталар ҳамда махсус мобил қурилмалар ашёвий далил сифатида олинган.

custom img

Бухоро шаҳрининг бош режаси тасдиқланди

Режага кўра, ҳисоб даврида шаҳар ҳудуди 7 966,78 гектардан 11 847,06 гектаргача кенгаяди. Магистраль кўчаларнинг узунлиги 102,6 километрдан 203 километргача оширилади.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Хитойнинг етакчи музейлари билан ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасида Ислом цивилизацияси марказининг Хитойнинг етакчи музейлари билан янги ҳамкорлик дастури тақдим этилди.

custom img

Режеп Таййип Эрдоған Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан қутлади

Ўзбекистон Президенти Туркия Президентига расмий ташриф билан мамлакатга келишни таклиф этди.

custom img

“Тошкентга 'яшил шаҳар' мақоми қайтарилади” — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Тошкентдаги қатор боғ ва жамоат масканларини кўздан кечирди.

custom img

Чирчиқда Lacetti дарахтга урилди, ҳайдовчи ҳалок бўлди

Автомобилда бўлган йўловчилар эса шифохонага олиб борилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"