энг долзарб

Фарғонада 100 дан ортиқ қиморбоз қўлга олинди

Улар қимор ва таваккалчиликка асосланган лотто ўйинини ташкил қилгани аниқланган.

Фарғонада 100 дан ортиқ қиморбоз қўлга олинди

 

Фарғона вилоятининг Фарғона ва Марғилон шаҳарларида қиморбозлик билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

 

Қайд этилишича, Фарғона вилояти ИИБ, вилоят ДХХ, Миллий гвардия ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Фарғона шаҳар Саноат кўчасида жойлашган уйнинг иккинчи қаватида Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро 5 та таниши билан ноқонуний ҳаракатларни содир қилган.

 

Улар 42 нафар фуқарони жалб қилиб, қимор ўйинлари ўтказиб келган. Улардан жами 12 миллион 247 минг сўм ва 17 хил буюм ашёвий далил сифатида олинган.

 

Шу куни тадбирлар давомида Марғилон шаҳри "Ўрдатаги" маҳалласи Мустақиллик кўчасидаги овқатланиш биносининг иккинчи қаватида шу шаҳарда яшовчи фуқаро 3 нафар таниши билан лотто қимор ўйинини ташкил қилгани аниқланган. Улар 49 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда, қимор ўтказиб келаётганда тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинган.

 

Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)нинг тегишли қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тўйхона ертўласини қиморхонага айлантирган шахсга чора кўрилгани ҳамда Фарғонада қиморхона ташкил этган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.