Ўзбекистон

Бола қалбининг оппоқ дафтарига “инсон” сўзини ёзиш фақат ўқитувчиларга берилган

31 йилдан бери бошланғич синфларга дарс бериб келаётган педагог Зилола Имомованинг болаларда қўрқув ҳиссини йўқотиш ҳақидаги фикрлари.

Бола қалбининг оппоқ дафтарига “инсон” сўзини ёзиш фақат ўқитувчиларга берилган

 

Ҳозирда учинчи синф ўқувчиларига дарс бераман. Синфимда 20 нафар бола бор. Уларнинг бири-бириникини такрорламас ўз дунёси ва характери бор. Имкон қадар уларнинг исмини бирма-бир айтиб чақираман. Чукни бу ўқувчи наздида унга бўлган эътибор. 


Аслида, ўқувчиларим билимли, қобилиятли болалар. Улар берилган топшириқларни имкон қадар пухта тайёрлашга ҳаракат қилишади. Аммо, тан олиш керак, баъзида шеър ёдлашга ёки мисол-масалалар ечишга қийналишади. Берилган топшириқни чала бажариб келишади. Шундай кезларда имкон қадар дарсдан сўнг олиб қолиб алоҳида шуғулланаман. Агар бу каби ҳолат қайта-қайта такрорланса ота-онасини дарс кузатувига таклиф қиламан. Фарзандининг ўзлаштириши ва дарсдаги фаоллигини кўрган ота ёки она боласига алоҳида эътибор билан қарайди. Шу боис ўқувчиларим келажаги учун ҳам ҳар доим ота-оналар билан ишлашга алоҳида эътибор қиламан. 

 

 

Беш бармоқ баробар эмас, деганларидек, болалар ҳам бир хил эмас. Бири айтган гапингизни бирдан уқади. Бири қайта-қайта тушунтиришдан сўнг, баъзиларининг эса ўзлаштириши суст. Болага фикрини эркин баён қилишга имкон берилмас экан, унда вақт ўтган сари камчиликлар кўрина бошлайди. Тортинчоқ, уятчан бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам болага эркинлик керак. 


Мисол учун, болалардан шеърни тушунишни эмас, ёдлашни, ифодали ўқишни талаб қиламиз. Аслида шеър, бу – тушуниш дегани. Бугун болаларни ифодали ўқишга ўргатяпмизу, шеърнинг маъносини тушунтириб беришга ўргатолмаяпмиз.

 

 

Аксарият болалар дарсларини телефондан фойдаланиб қилади. Агар бола кўп китоб ўқиса, унинг нутқи ривожланади.  Балки ҳар қандай даврада фикри нотўғри бўлиб қолишидан уялмайди. Шу боис болаларни кўпроқ китоб ўқишга жалб қилишимиз зарур. Албатта, бу бир ўқитувчининг зиммасидаги вазифа эмас. Ота-она билан ҳамкорликда қилинадиган муҳим вазифалаардан биридир. 


1-2 синф болаларида қўрқув ҳисси кучли бўлади. Бундай болалардаги қўрқувни енгиш учун уларнинг бошини, елкасини силаб, пешонасидан ўпиб, қўлларидан ушлаб далда бериш лозим. Қаттиқ гапирсангиз ёки қатъий жазо қўлласангиз баттар қўрқиб қолишади. Қўрқув билан олинган билим узоққа бормайди. Тез эсдан чиқиб кетиши мумкин. Бола ўзи қизиқиб дарсга киришса, уй вазифаларини бажарса, ютуқ — ўшаники.

 

Зилола Имомова,

Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 42-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси,

“Халқ таълими аълочиси” ва “Шуҳрат” медали соҳибаси

custom img

5 ёшли қизалоқнинг оиласи бошқа шаҳарга кўчирилади — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари оилага зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилаётганини билдирди.

custom img

«Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади» — Саида Мирзиёева Наманганда 5 ёшли қизча зўрлангани ҳақида

Бундай жиноятлар учун жазони кучайтириш масаласи кўриб чиқилаётгани билдирилди.

custom img

Сурхондарёда ер олди-сотдиси ортидан можаро: 32 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган беш киши қамалди

Уларга 4 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Наманган боғчасидаги жинсий зўравонлик: жиноят иши прокуратурага ўтказилди

Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.

custom img

Боғчадаги жинсий зўравонлик ҳолати: Болалар омбудсмани вазирликка тақдимнома киритди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан боғчаларда болалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш талаб қилинди.

custom img

Самимий мурожаат: Муҳаммедалига Президент мактуб ва совға

Қорақалпоғистонга ташриф давомида Муҳаммедали исмли боланинг Президентга самимий мурожаати ва Ватанга бўлган меҳри акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.

custom img

Фарғонада МИБ орқали фермердан 99 млн ундирилди

Маълум бўлишича, фермер хўжалигининг 25 та ижро ҳужжати бўйича солиқ қарзи мавжуд бўлган.

custom img

Қорақалпоғистондаги рейдда 523 та автомашина жарима майдонига жойлаштирилди

Маълум бўлишича, уларнинг 2,6 млрд сўмлик жарималари мавжуд.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"