0

Бухорода жонига қасд қилишга уринган қиз 7 қаватдан сакрамоқчи бўлди

У ҳали мактаб ўқувчиси экани аниқланди.

Бухорода жонига қасд қилишга уринган қиз 7 қаватдан сакрамоқчи бўлди

 

Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида ўзини етти қаватли уй томидан пастга ташлашга уринган 16 ёшли қиз қутқарилди. 

 

Жонига қасд қилишга уринган қиз ИИБ профилактика инспектори томонидан ушлаб қолинган.

 

Ҳудуд профилактика инспектори Жаҳонгир Ҳайдаров мазкур воқеага қуйидагича муносабат билдирди:

 

"Бугун, 22 февраль куни соат 11:29 да менга қўнғироқ қилишиб, бир қиз ўзини домнинг еттинчи қаватидан пастга ташлашга уринаётганини айтишди. Айтилган манзил хизмат хонамдан, чамаси, 700 метрча узоқликда жойлашганди.

Тезда хизмат машинамга ўтириб, уч дақиқада манзилга етиб бордик.

Томга чиққанимизда қиз девор устига чиқиб, ёмғир сувлари оқиб тушишига мўлжалланган металл қопламалар устига чиқа бошлади. Уни гап билан чалғитдик ва ушлаб қолдик", — дейди.

 

Профилактика инспектори билан том устида суҳбат қилган ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилишига оилавий келишмовчилик сабаб бўлганини билдирган.

Кейинчалик қизнинг Бухоро шаҳридаги 8 сонли умумтаълим мактабида таҳсил олиши, шаҳардаги зиёли оила фарзанди экани, жонига қасд қилиш учун арзирли сабаб йўқлиги маълум бўлган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фотиҳаси бузилгани учун ўз жонига қасд қилган қизнинг жасади ҳамон қидирилгаётгани ҳамда ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлган ўсмир қутқариб қолингани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"