Россия Украинадаги махсус операцияни тўхтатган тақдирда АҚШ Москва билан учрашишга тайёр
Бу ҳақда АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Виктория Нуланд маълум қилди.

"Агар Россия тўхташга ва музокаралар столига қайтишга тайёр бўлса, АҚШ Москва вакиллари биноан учрашишга ҳамда турли воситалар билан вазиятни барқарорлаштиришга тайёр", — деган у "Дождь" телеканали эфирида.
Нуланд Вашингтон Украинага ёрдам беришни давом эттиришини таъкидлаган. Шу билан бирга у АҚШ ҳеч қачон Киевга Россияга ҳужум қилишга имкон берадиган қурол етказиб бермаганини маълум қилган.
Маълумот ўрнида: Россия 24 февраль куни Украина шарқида махсус операция ўтказишни бошлади. Ҳозирда Украинанинг кўплаб ҳарбий объектларига авиазарбалар берилган. РФ мудофаа вазирлиги украин армиясининг ҳаво-ҳужумига қарши тизимлари тўлиқ ишдан чиққанини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтон Киевга шошилинч ҳарбий ёрдам ажратгани ҳақида хабар берилганди.







