Жаҳон

Лукашенко ваъдасида турмадими?

Житомир аеропорти Беларусь томонидан ракета ҳужумига учради.

Лукашенко ваъдасида турмадими?


Украина президенти Владимир Зеленский икки йил ичида биринчи марта Беларусь расмий раҳбари Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди. Зеленский суҳбат узоқ ва жуда мазмунли бўлганини таъкидлади.

 

"Мен унга тўқнашувимиз мумкин эмаслигини батафсил тушунтирдим. Беларусдан Украинага ракеталар, самолётлар, вертолётлар учишини хоҳламайман. Беларусдан Украинага қўшинлар боришини хоҳламайман. Ва Лукашенко мени бунга ишонтирди", - дейди Зеленский. 

 

Унга кўра, Лукашенко Украина ва Россия делегацияларини Припят дарёсида ҳеч қандай шартларсиз учрашишларини сўраган.

 

"Президент сифатида менинг вазифам - давлатимизни ҳимоя қилиш. Сиз эса мана шу оғир кунларда биз бу вазифани қандай бажараётганимизни кўрдингиз", - дея хулоса қилди Зеленский.

 

Маълумотларга кўра, Лукашенко Украина делегациясининг сафари, музокаралари ва қайтиши вақтида Беларусь ҳудудида жойлашган барча самолётлар, вертолётлар ва ракеталар ерда қолиши масъулиятини ўз зиммасига олди. Аммо суҳбатдан кўп ўтмай Беларусдан Украина томон ракеталар учирилган. Улар Житомир аеропорти ҳудудида портлади.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.