Жаҳон

Европа етакчиларининг Москвага бориши хато бўлади — Зеленский

Украина президенти музокаралар учун нейтрал ҳудуд танланиши кераклигини таъкидлади.

Европа етакчиларининг Москвага бориши хато бўлади — Зеленский

Украина президенти Володимир Зеленский Россия томонидан таклиф этилган Москвадаги учрашувда Европа етакчиларининг иштирок этишини нотўғри қарор деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, музокаралар нейтрал ҳудудда ўтказилиши керак.

 

Зеленский бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда бўлиб ўтган “Кўнгиллилар коалицияси” учрашуви доирасида DW мухбирига берган интервьюсида маълум қилди.

 

“Европа етакчилари Москвага бормайди, бунга 100 фоиз ишонаман. Менимча, вакиллар у ерга бора олмайди. Бу хато бўларди”, — деди Украина президенти.

 

Унинг таъкидлашича, учрашувни исталган нейтрал шаҳар ёки мамлакатда ўтказиш томонларнинг урушни тугатиш ва келишувга эришишга тайёрлигини кўрсатган бўларди. 

 

Зеленский, шунингдек, Украинанинг Европа Иттифоқига ассоциациялашган аъзолиги эҳтимолига ҳам муносабат билдирди. Германия канцлери Фридрих Мерц аввалроқ бу масалани кўриб чиқишни таклиф қилган эди. 

 

Украина президенти ҳозирда мамлакат учун Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокара кластерларини очиш устувор вазифа эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, Украина жорий йил охиригача қолган иккита кластерни очишни мақсад қилган.

 

19 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин Европа Иттифоқи вакилларига Украинадаги урушни тартибга солиш масаласини муҳокама қилиш учун Москвага келишни таклиф қилганини маълум қилди. Путиннинг айтишича, Россия дипломатик каналлар орқали Европа томонига мурожаат қилиб, унинг музокаралардаги позициясини аниқлаштиришни таклиф этган.

 

У, шунингдек, Европанинг Украинага кўрсатадиган ёрдами, хусусан, эҳтимолий ҳарбий ҳамкорлик масаласи Россия учун муҳимлигини таъкидлади. Путин Украинага ҳар қандай хорижий қўшин киритилишини Москва учун номақбул деб атаб, музокараларни қайси шаклда давом эттириш масаласи Россиянинг кейинги қарорига боғлиқлигини билдирган.

 

Bloomberg манбаларига кўра, айни пайтда E3 гуруҳи — Франция, Германия ва Буюк Британия вакиллари Россия томони билан учрашув ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

2016 йилдан бери илк бор: Жанубий Кореяда вабо ҳолати қайд этилди

2016 йилдан бери илк бор: Жанубий Кореяда вабо ҳолати қайд этилди

Бемор касаллик аниқланишидан олдинги икки ой давомида хорижга чиқмаган.

Трамп Путин урушдан чарчаганини айтди ва Европа ҳамда Украинани келишувга чақирди

Трамп Путин урушдан чарчаганини айтди ва Европа ҳамда Украинани келишувга чақирди

АҚШ президенти Европа давлатларига Украинага миллиардлаб доллар сарфлаш ўрнига, маблағларни ўз эҳтиёжларига йўналтиришни маслаҳат берган.

Трамп, Си Цзиньпин ва Путин учрашди: “Тинчлик декларацияси” қабул қилинди

Трамп, Си Цзиньпин ва Путин учрашди: “Тинчлик декларацияси” қабул қилинди

Етакчилар ядровий хавфларни камайтириш бўйича мулоқот қилишга келишди. Бироқ ядровий арсенални қисқартириш юзасидан аниқ мажбуриятлар белгиланмади.

Жанубий Кореяда имтиҳон назорати кучайтирилди: 98 нафар абитуриент қоидабузарликка йўл қўйди

Жанубий Кореяда имтиҳон назорати кучайтирилди: 98 нафар абитуриент қоидабузарликка йўл қўйди

Назорат чоралари сунъий интеллект ёрдамида кўчириш билан боғлиқ можаро ортидан кучайтирилган.

Покистонда автобус ва газ ташувчи юк машинаси тўқнашди: 10 киши ҳалок бўлди

Покистонда автобус ва газ ташувчи юк машинаси тўқнашди: 10 киши ҳалок бўлди

Мамлакат президенти Осиф Али Зардорий ва бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Путин, Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашуви 1,5 соат давом этди: нималар муҳокама қилинди?

Путин, Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашуви 1,5 соат давом этди: нималар муҳокама қилинди?

Раҳбарлар якунда ОАВ учун қўшма баёнот бермаган.

Коррупционер амалдорлар огоҳлантирилди: ҳеч ким жавобгарликдан қочиб қутулмайди

Коррупционер амалдорлар огоҳлантирилди: ҳеч ким жавобгарликдан қочиб қутулмайди

Коррупция давлатга бўлган ишончни пасайтирувчи ва мамлакат ривожига тўсқинлик қилувчи омил эканлиги таъкидланди.

АҚШ Эронга қарши кенг кўламли ҳужумларни режалаштирмоқда — NYT

АҚШ Эронга қарши кенг кўламли ҳужумларни режалаштирмоқда — NYT

Исроил АҚШдан Эронга 4–7 кунлик ҳаво ҳужумларида иштирок этишни сўрамоқда.