Ўзбекистон

Наманганда 16 ёшли бола ўз тенгқурини пичоқлаб қўйди

Унга нисбатан 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.

Наманганда 16 ёшли бола ўз тенгқурини пичоқлаб қўйди

 

Жорий йилнинг 26 февраль куни 16 ёшли фуқаро Наманган шаҳрининг Зирабулоқ кўчасида жойлашган уйлар оралиғида ўз тенгқурининг кўкрак қафасига пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказган. Маълум қилинишича, жабрланган фуқаро уни пичоқлаган боланинг “уяли телефонига қўнгироқ қилиб, шахсиятига тегиб ҳақорат қилган” ва ўртада тортишув юзага келган.

 

Ҳодиса оқибатида пичоқланган бола олган оғир тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

 

Ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

custom img

Ўзбекистонда буғдойдан бўшаган далаларни ёққан 172 киши жаримага тортилди

Ҳуқуқбузарларга жами 212,5 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган. Табиатга етказилган зарар 652,3 миллион сўм этиб баҳоланган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига таъзия йўллади

Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг отаси, мамлакатнинг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний 74 ёшида вафот этди.

custom img

Тошкентдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида ёнғин содир бўлди

Меҳмонхонанинг 10-қаватидаги ишчилар хонаси ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Ўзбекистонда Жаҳон Ислом цивилизацияси альянси тузилади

Янги тузилма Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази негизида ташкил этилиб, халқаро илмий ва таълим муассасаларини бир платформада бирлаштириши кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан юқори ҳайдовчилар сони 671 нафарга етди

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган қарийб 400 минг ҳайдовчига маъмурий огоҳлантириш қўлланилган.

custom img

Қорақалпоғистонда иссиқ сабаб боғчалар вақтинча ёпилади

Чекловлар 13 июлдан бошланиб, ҳудудларга қараб 15–18 июлгача амал қилади.

custom img

Ўзбекистонликлар 5 ойда соғлиқни сақлаш хизматларига 9,1 трлн сўм сарфлади

Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,7 фоизга ошган.

custom img

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг мурожаати

Иштирокчилар форумда қабул қилинган қарорлар дунё халқлари ўртасида ўзаро англашув, адолат ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини тилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"