Жаҳон

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан тергов бошланиб, 5 киши ҳибсга олинган.

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

 

Туркиянинг Измир вилояти Алиага туманидаги пўлат заводида юз берган портлаш оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Яна 13 киши жароҳатланган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир. Бу ҳақда президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарада Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин маълум қилган.

 

Портлаш 9 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 11:30 атрофида Чакмакли маҳалласидаги Отатурк кўчасида жойлашган заводда содир бўлган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат корхона цехларидан биридаги электр ёйли печ билан боғлиқ жараён вақтида эриган металл тўкилиши ортидан юзага келган. Оқибатда бино деярли бутунлай вайрон бўлган, ҳодиса жойидан бир неча километр узоқликдан ҳам кўринадиган қуюқ тутун кўтарилган.

 

Эрдўғаннинг айтишича, Энергетика ва табиий ресурслар, шунингдек, Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлари воқеадан сўнг зудлик билан Измирга етиб борган.

 

Туркия президенти ҳодиса юзасидан тергов олиб борилаётганини билдирган. Унинг таъкидлашича, фожианинг сабаблари, юзага келиш шароитлари ва айбдорлар аниқланади.

 

Хабарларга кўра, тергов доирасида полиция беш кишини ҳибсга олган. Шунингдек, айрим одамлар вайроналар остида қолиб кетгани ҳақида хабар берилган.

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган.

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада шамолсиз ва булутли об-ҳаво сабаб қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш камайди.

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир оқибатида юз берган ҳодиса Дайр ал-Балаҳ шаҳри жанубидаги кўчирилган оилалар лагерида содир бўлган.

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти нефтни қайта ишлаш заводини ёпиш ҳақидаги мурожаатга жавоб берди.

Россиянинг саккизта ҳудудида мигрантлар таксичилик қила олмаслиги мумкин: ўзбекистонликларга таъсир қилиши мумкин

Россиянинг саккизта ҳудудида мигрантлар таксичилик қила олмаслиги мумкин: ўзбекистонликларга таъсир қилиши мумкин

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқаролари бундан мустасно бўлади.

Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Ҳозирча ҳодиса сабаби маълум эмас.

Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди

Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди

Фожиа оқибатида 114 киши жароҳатланган.

“Украина бироз бошқача бўлади” — Трамп

“Украина бироз бошқача бўлади” — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик келишувидан сўнг Украина келажаги ҳақида гапирди.