Жаҳон

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган.

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

 

Покистоннинг Тарбела тўғонини кенгайтириш лойиҳаси доирасида қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудда ҳимоя дамбаси ўпирилиб, сув омборидан катта миқдорда сув оқиб чиқди. Ҳодиса оқибатида ҳудудни сув босган.

 

Dawn нашрининг хабар беришича, воқеа душанба куни мамлакатнинг Харипур шаҳри яқинидаги Тарбела тўғонининг бешинчи кенгайтириш гидроэнергетика лойиҳаси — T-5 ҳудудида юз берган. Қулаш қурилиши ҳали якунланмаган 5-сонли туннель яқинидаги ҳимоя иншоотида содир бўлган.

 

Ҳодиса вақтида ҳудудда қазиш ишлари олиб борилаётган бўлган. Сувнинг тўсатдан оқиб келиши ортидан фавқулодда вазият эълон қилиниб, қурилиш ишлари тўхтатилган. Барча ишчилар хавфсиз жойга эвакуация қилинган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган.

 

Ҳозирда ҳимоя дамбасининг қулаш сабаблари ўрганилмоқда. Дастлабки хабарларда иншоот нима сабабдан ўпирилиб тушгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада шамолсиз ва булутли об-ҳаво сабаб қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш камайди.

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир оқибатида юз берган ҳодиса Дайр ал-Балаҳ шаҳри жанубидаги кўчирилган оилалар лагерида содир бўлган.

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти нефтни қайта ишлаш заводини ёпиш ҳақидаги мурожаатга жавоб берди.

Россиянинг саккизта ҳудудида мигрантлар таксичилик қила олмаслиги мумкин: ўзбекистонликларга таъсир қилиши мумкин

Россиянинг саккизта ҳудудида мигрантлар таксичилик қила олмаслиги мумкин: ўзбекистонликларга таъсир қилиши мумкин

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқаролари бундан мустасно бўлади.

Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Ҳозирча ҳодиса сабаби маълум эмас.

Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди

Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди

Фожиа оқибатида 114 киши жароҳатланган.

“Украина бироз бошқача бўлади” — Трамп

“Украина бироз бошқача бўлади” — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик келишувидан сўнг Украина келажаги ҳақида гапирди.

Глобал ҳарорат яна кўтарилди: 2026 йил энг иссиқ иккинчи йил бўлиши мумкин

Глобал ҳарорат яна кўтарилди: 2026 йил энг иссиқ иккинчи йил бўлиши мумкин

Мутахассислар 2026 йилнинг 2024 йилдаги ҳарорат рекордини такрорлаши ёки янгилаши эҳтимолини 20 фоиз деб баҳоламоқда.