Жаҳон

Грузия ҳам Евроиттифоққа кириш учун ариза берди

Айни пайтда Иттифоқ Украинанинг ташкилотга кириш аризасини кўриб чиқишни расман бошлаган.

Грузия ҳам Евроиттифоққа кириш учун ариза берди

 


Грузия бош вазири Ираклий Гарибошвили мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиш аризасини имзолади.

 

"Бугун Грузия учун тарихий кун... Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза топшириш Грузиянинг Европа интеграцияси йўлидаги яна бир муҳим қадамдир. Тарихимизда янги саҳифа очадиган босқич... Грузия Европа давлати.”, деди Гарибошвили фуқароларга мурожаатида.

 

Унга кўра, Грузия Европа Иттифоқига ҳеч қачон бу қадар  яқин бўлмаган.

 

“2014 йилдан бошлаб Европа Иттифоқи билан ассоциация шартномасини имзолаганимиздан буён биз ўз мажбуриятларимизни изчил бажармоқдамиз, Европа Иттифоқи билан ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда яқинлашишда муваффақиятга эришмоқдамиз”, — дея таъкидлаган Грузия бош вазири.

 

Эслатиб ўтамиз, Тбилисидан олдин Украина томонидан ҳам худди шундай ариза берилган эди. 28 февраль куни Украина етакчиси Владимир Зеленский мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзолиги бўйича аризани имзолади ва шу куниёқ ЕИ уни кўриб чиқиш жараёнини расман бошлаган,

 

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бунгача энг кўп қизил карточкалар сони 36 та бўлган.

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

Компания айрим буюртмаларни бекор қилади, қолганларини эса бошқа омборлардан етказиб беради.

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Муҳсен Ризоий АҚШ Эроннинг шартларини тўлиқ қабул қилганидан кейингина бўғоз очилишини маълум қилди.

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

У сайлов кампаниясини Нью-Йорк мэри Зохран Мамдани қўллаган услубга яқин тарзда олиб борган.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.