Жаҳон

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Муҳсен Ризоий АҚШ Эроннинг шартларини тўлиқ қабул қилганидан кейингина бўғоз очилишини маълум қилди.

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

 

Эрон АҚШ Теҳроннинг еттита шартига тўлиқ ва аниқ жавоб бермагунча Ҳурмуз бўғозини очмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Муҳсен Ризоий X ижтимоий тармоғида ёзди.

 

Унинг таъкидлашича, Вашингтоннинг Эрон ҳуқуқлари ва талабларига оид жавоби қониқарсиз бўлган. АҚШ етти шартнинг барчасига аниқ жавоб бериши керак. Шундан кейингина бўғоз очилади.

 

1 ноябрь куни Axios нашри Қатар АҚШ ва Эрон ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни тиклаш учун воситачилик қилаётгани ҳақида хабар берди. Нашр маълумотига кўра, Қатар вакиллари Эрон расмийлари билан уч кун давомида учрашган.

 

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий эса ҳозирча келишувга эришилмаганини ва бу Вашингтоннинг Теҳрон саволларига жавобига боғлиқлигини билдирган.

 

13 октябрь куни АҚШ Эроннинг Ҳурмуз бўғозини очиш бўйича шартларининг фақат бир қисмини қабул қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шундан сўнг Ризоий Теҳрон бўғозда аввалги юк ташиш тартибига қайтиш ниятида эмаслигини айтган.

 

3 ноябрь куни АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Вашингтон Эрон билан келишувга эришиш учун муддат белгиламаганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ Эроннинг ядровий дастурини тугатиш ва унинг қайта тикланмаслигини кафолатлашга интилмоқда.

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

У сайлов кампаниясини Нью-Йорк мэри Зохран Мамдани қўллаган услубга яқин тарзда олиб борган.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Қутқарув ишлари 48 соат давом этган.

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Миграция қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди.

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

Америка расмийлари ҳужумни мудофаа чораси сифатида таърифлаган.

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

Музокаралар 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилмоқда.