Жаҳон

Япония яна тўртта Россия банкининг активларини музлатиб қўяди

Канада эса Россияга қарши янги санкциялар киритди.

Япония яна тўртта Россия банкининг активларини музлатиб қўяди

 

Япония ҳукумати Украинадаги вазият туфайли Россиянинг яна тўртта молиявий институтининг активларини музлатиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди. Бу ҳақда Молия вазири Шунъичи Сузуки маълум қилди, деб ёзади “Interfaks-Ukraina”.

 

У чекловларга дучор бўлган банкларни номлади — ВТБ Банк, Откритие Банк, Совcомбанк ва Новикомбанк. Санкциялар апрел ойи бошида кучга киради.

 

Бунгача Токио Россиянинг учта банки — Россия, Промсвязбанк ва ВЕБ.РФ активларини музлатиб қўйганди. Европа Иттифоқи Россиянинг етти банкини SWIFT тизимидан ажратгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Канада ҳукумати "Роснефт" ва "Газпром"нинг юқори мансабдор шахсларига нисбатан шахсий санкциялар киритади. Бу ҳақда Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли маълум қилди, деб ёзади ДW Канада ташқи ишлар вазирлигига таяниб. Қайд этилишича, Россия энергетика соҳасидаги икки муҳим компания — "Роснефт" ва "Газпром"нинг 10 та асосий шахсига нисбатан янги чеклов чоралари жорий этилмоқда.

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Агар қонунбузарлик тасдиқланса, TikTok жаримага тортилиши мумкин.

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон 21 ёшли фуқароси Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинганини билдирди.

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий маъмурият ҳужум юзасидан қарама-қарши маълумот берган.

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Унинг соф бойлиги сўнгги ҳафтада 90 миллиард долларга қисқарган.

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

Оқ уйда 4–5 ноябрь кунлари Дональд Трамп ва миллий хавфсизлик жамоаси Эронга зарбаларни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Учрашувда Олешки шаҳридаги гуманитар операция ва икки давлат билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

У ўз ишидан мамнунлигини ва президент учун ишлаш доим режасида бўлганини айтган.

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар ўқитувчи ҳам бор.