Жаҳон

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

Оқ уйда 4–5 ноябрь кунлари Дональд Трамп ва миллий хавфсизлик жамоаси Эронга зарбаларни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

 

АҚШ маъмурияти Эронга қарши ҳарбий зарбаларни 9 ноябрь куни қайта бошлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Fox News телеканали маъмуриятдаги манбаларга таяниб хабар берди.

 

Телеканал суҳбатдошларига кўра, 9 ноябрь куни янги ой сабабли тунда ой ёруғлиги деярли бўлмайди. Ҳарбий амалдорлар бундай шароит операция ўтказиш учун қулай бўлиши мумкинлигини билдирган.

 

Манбаларнинг айтишича, Оқ уйда 4–5 ноябрь кунлари президент Дональд Трамп ва унинг миллий хавфсизлик бўйича жамоаси ўртасида Эронга зарбаларни қайта бошлаш масаласи муҳокама қилинган.

 

Fox News маълумотига кўра, АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эронда йирик ҳарбий операцияларни қайта бошлашга тайёргарликни якунламоқда. Бироқ Вашингтондан янги кўрсатма олгани ҳақида маълумот йўқ.

 

Аввалроқ Дональд Трамп Эронга нисбатан учта эҳтимолий йўлни кўриб чиқаётгани хабар қилинганди: янги зарбалар бериш, Теҳронга иқтисодий босимни давом эттириш ёки келишувга эришиш.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 28 февралда бошланган. Июнь ойида томонлар ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга қаратилган ўзаро англашув меморандумини имзолаган, бироқ кейинчалик вазият яна кескинлашган.

 

Ҳозирда Эрон делегацияси Қатарда воситачилар орқали АҚШ билан музокаралар олиб бормоқда. Reuters манбасига кўра, Теҳрон ўзининг ядровий дастури бўйича Вашингтонга таклифлар ҳам тақдим этган.

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Унинг соф бойлиги сўнгги ҳафтада 90 миллиард долларга қисқарган.

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Учрашувда Олешки шаҳридаги гуманитар операция ва икки давлат билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

У ўз ишидан мамнунлигини ва президент учун ишлаш доим режасида бўлганини айтган.

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар ўқитувчи ҳам бор.

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Ҳозирча таҳдидлар ортида ким тургани аниқланмаган, бироқ ҳодисалар Россияни Европадаги гибрид ҳужумларда айблаётган расмийларнинг хавотирларини кучайтирди.

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Демократлар Конгрессда назоратини қўлга киритгач, АҚШ президенти, унинг оиласи ва маъмурияти фаолиятини бир қатор йўналишларда текширишни режалаштирмоқда.

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

Нефть нархи ва давлат облигациялари даромадлилиги пасайди, жаҳон фонд бозорларидаги акциялар қиймати эса ошди.

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

Эрон олий раҳбари АҚШ сайловларидан кейин ҳам Вашингтоннинг Эронга нисбатан сиёсати ўзгармаслигини айтди.