Жаҳон

Сиз юртингиз фуқаролари учун муҳим ва эзгу ишни қиляпсиз – Анжей Дуда

Польша Президенти ўзбекистонликлар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди.

Сиз юртингиз фуқаролари учун муҳим ва эзгу ишни қиляпсиз – Анжей Дуда


Бугун, 4 март куни Ўзбекистон фуқаролари бўлиб турган Украина-Польша чегарасидаги “Карчова” назорат-ўтказиш пункти яқинидаги тўпланиш нуқтасига Польша Президенти Анжей Дуда ташриф буюрди.


Ташрифи давомида мамлакат раҳбари биринчи навбатда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси дипломатлари ёнига келиб, улар билан суҳбатлашган.


“Сиз юртингиз фуқаролари учун муҳим ва эзгу ишни қиляпсиз. Сизнинг ҳаракатларингизни кўриб бошқа давлатлар дипломатлари ва кўнгиллилар фаолиятингиздан илҳом олиши шубҳасиз. Менга Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини эвакуация қилишни биринчи бўлиб бошлагани ҳақида айтиб беришди ва бу саъй-ҳаракатларингизни Ўзбекистон ҳукуматининг ўз фуқароларига нисбатан муҳим эътибори ва оталарча ғамхўрлиги деб биламан.

 

Ҳеч қанча вақт илгари биз ҳам худди шундай вазиятга тушиб қолгандик ва сизга қўшни бўлган давлатни тарк этган фуқароларимиз ҳамда Европа мамлакатларининг фуқароларидан хавотирда эдик. Биз уларни эвакуация қилишдек бу оғир операцияни фақат Ўзбекистоннинг фаол кўмаги билан амалга ошира олдик. Бу бизнинг ёдимизда”, деган Президент.

 

Анжей Дуда Ўзбекистон фуқаролари билан самимий суҳбатлашиб, уларни қўллаб-қувватлаши ва зарур ёрдам кўрсатишини айтиб ўтган.


 

custom img

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

custom img

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

custom img

Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди.

custom img

АҚШ Нигериядан ҳарбийларининг асосий қисмини олиб чиқди

AҚШ Нигерияда ИШИДга қарши бир неча ой давом этган қўшма ҳарбий операция якунлангач, мамлакатга юборилган ҳарбий хизматчиларининг асосий қисмини олиб чиқди.

custom img

Покистонда йўловчи автобуси жарликка қулади: камида 40 киши ҳалок бўлди

Яна 8 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"