Ўзбекистон

“Ҳаётимнинг барча босқичларида менга тиргак бўлган ота-онамдан миннатдорман”

Ташаббускор ва тадбиркор аёл – Шаҳноза Абдуллаева билан суҳбат.

“Ҳаётимнинг барча босқичларида менга тиргак бўлган ота-онамдан миннатдорман”

 

Давлатимиз раҳбарининг хотин-қизларга қаратaётган доимий эътибори ва уларга берилаётган имконият барча соҳаларда яққол кўзга ташланмоқда. Бу ислоҳотлар эса аёлларнинг келажакка бўлган ишончини кучайтирмоқда. Хотин-қизларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланаётган, ташаббускор ва тадбиркор аёллардан бири Шаҳноза Абдуллаевадир.

 

Суҳбатдошимиз бир неча йилдан буён Тошкент шаҳридаги “Shox Med Center” МЧЖни бошқариб келади. Тажрибали раҳбарнинг саъй-ҳаракатлари билан ҳозирги кунда клиникада 160 дан ортиқ ходим доимий иш билан таъминлаган.

 

—  Шаҳноза, куни кеча, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Шуҳрат” медали билан тақдирландингиз. Аввало, ютуқ муборак бўлсин! Таассуротлар қандай? 

 

— Раҳмат. Албатта, бундай мукофотга муносиб кўрилганимдан беҳад мамнунман.  Бу мен учун давлатимиз томонидан байрамга байрамона туҳфа бўлди. Ушбу мукофот елкамга улкан масъулият ҳам юклади. Бу ишончни оқлашга, янада улкан марраларни забт этиб, халқимиз саломатлиги йўлида бажонидил хизмат қилишга ҳаракат қиламиз.  

 

— Аёл учун ҳам оила, ҳам раҳбарлик осон эмас. Сиз буни қандай уддалаяпсиз?  

 

— Албатта, аёл бўлганим учун оила ва иш ўртасидаги тенгликни олиб бориш анча мушкул. Чунки 3 та фарзанд тарбияси билан шуғулланиш, уй-рўзғор ва бошқа вазифалар барчаси менинг гарданимда. Лекин турмуш ўртоғимнинг доим олдимда бўлганлари ва қўллаб-қувватлашлари менга ёрдам беради. Улар нафақат уйда, фарзанд тарбиясида, балки клиника ишларини олиб боришда ҳам доимо ёнимда камарбасталар. 

 

— Бу даражага етишишда қандай чиғириқлардан ўтгансиз,  осон эмаслиги маълум?

 

— Клиникани 2008 йил очганмиз. Ҳеч нарса ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. 14 йил ичида бошимиздан жуда кўп қийинчиликлар, оғир кунларни ўтказдик. Унинг нуфузини юртимиз бўйлаб юксалтириш осон бўлмади. Лекин шунга қарамай, барча муаммоларни сабр-тоқат билан, ўйлаб- фикрлаб ечимига келганмиз. 

 

Бундай даражага эришганимнинг сабаби, албатта, ота-онамдир. Отам — устозим. Ҳаётимнинг барча босқичларида менга тиргак бўлганлар, ҳар доим  қўллаб-қувватлаганлар ва бундай мукофотларга эришишимда ҳиссалари катта.

 

Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги барча латофатли ва гўзал хотин-қизларни бугунги айём билан чин дилдан қутлайман. Уларга ҳар доим ўқиб, ишлаб, ривожланишни ва катта ютуқларга эришишни тилаб қоламан. 

 

Муножат Валиева суҳбатлашди.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.