Коронавирус чекинмоқчи эмас
Вирус ривожланишда давом этмоқда.

Коронавирус инфекцияси яқин орада чекинмайди. ЖССТ бош котиби Тедрос Аданом Гебрейесус Женевадаги брифингда шундай деди.
"COVID-19 бутунлай бартараф этилмагунча пандемия тугамайди", — деди ЖССТ бош котиби.
Вирус эволюцияга учрашда давом этаётганини таъкидлади. Шунингдек, у пандемия бошидан бери дунёда 6 миллиондан ортиқ одам вирус қурбони бўлганини ҳам тилга олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден коронавируснинг янги вариантларига тайёр туриш кераклигини айтганди.







