Жаҳон

Арманистон ва Туркия “дўстлашмоқда”

Томонлар ҳеч қандай шартларсиз муносабатларни нормаллаштириш устида ишлашга тайёр.

Арманистон ва Туркия “дўстлашмоқда”


Арманистон ва Туркия ҳеч қандай шартларсиз муносабатларни нормаллаштириш устида ишлашга тайёрлигини тасдиқлади. Бу ҳақда Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Анталияда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан учрашувдан сўнг маълум қилган.

 

“Учрашувимиз чоғида биз ҳар икки томон ўзаро муносабатларни ўрнатиш ва чегараларни ҳеч қандай шартларсиз очиш мақсадида келишув жараёнини давом эттиришга тайёрлигини тасдиқладик” , деди Мирзоян.

 

У Арманистон ва Туркия вакиллари бу борада иш олиб бораётганини таъкидлаб, яқин келажакда ижобий натижаларга умид билдирди. 


“Минтақадаги барча халқлар, барча давлатлар минтақамизда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга интилаётганини кўриб хурсандман. Ва шуни айтмоқчиманки, Арманистон тинч ва барқарор минтақага эга бўлишга тайёр”, дея қўшимча қилди вазир.

 

Малумот учун: Умумий чегарага қарамай, Арманистон ва Туркия ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмас. 2009 йилда Тсюрихда икки давлат ташқи ишлар вазирлари дипломатик муносабатлар ўрнатиш ва муносабатлар тамойиллари тўғрисидаги протоколларни имзолаган, бироқ бу ҳужжатлар томонлар томонидан ратификация қилинмаган. 2018 йил 1 март куни Арманистон протоколлар бекор қилинганлигини эълон қилди. 2021 йилда Арманистон ва Туркия келишув масалалари бўйича махсус вакилларни тайинлади. Туркиянинг АҚШдаги собиқ элчиси Сердар Қилич бу лавозимни Анқарада, Еревандан эса парламент спикери ўринбосари Рубен Рубинян эгаллади.


Ереван ва Анқара вакиллари биринчи учрашувини 14 январь куни Москвада, иккинчи учрашувини 24 феврал куни Венада ўтказди. Ереван музокаралар жараёни динамикасини ижобий баҳолаб, Туркия билан чегаранинг очилиши Арманистон томони учун устувор вазифа эканини қайд этди.

 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.