Бир кун ўтиб, “Тахтақорача” довони қайта очилди
Соат 17.35 дан бошлаб автомобиллар довонда ҳаракатланиши мумкин.

Кеча, 13 март куни “Тахтақорача” довонида кучли ёмғир ёғиши оқибатида довон йўлининг 1138–1141 километрлари оралиғида қисман ўприлиш юзага келганлиги боис, автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилганди.
Фақулодда вазиятлар вазирлиги тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган муҳофаза тадбирларини мувофиқлаштириб борди.
Амалга оширилган зарурий тадбирлар натижасида бугун, 14-март куни соат 17:35 да “Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилган.







