Ўзбекистон

Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорат мактаби ташкил этилади

Бу ҳақда Президент қарори қабул қилинди.

Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорат мактаби ташкил этилади


Бугун, 14-март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.


Унга кўра, Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимида Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ташкил этилади. Спорт мактабининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: 


– зарур спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган, замонавий халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган моддий-техника ҳамда ўқув-машғулот базаларини яратиш ва турли даражадаги халқаро ва минтақавий мусобақаларда – Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, универсиадалар ҳамда бошқаларда Ўзбекистоннинг шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган халқаро даражадаги боксчиларни тайёрлаш;

 

– халқаро даражадаги боксчиларни тайёрлаш учун юқори малакали мутахассис-тренерлар, психологлар ва услубчиларни, шу жумладан, хорижий мамлакатлардан етакчи мутахассисларни кенг жалб этиш орқали бокс бўйича тренерлар таркибини мустаҳкамлаш;


– боксчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиш, илғор тажрибани ҳисобга олган ҳолда, ўқув-машқ жараёнларига энг янги илмий-услубий технологияларни жорий этиш йўли билан уларни назарий ва техник-тактик жиҳатдан тайёрлаш сифатини мунтазам ошириб бориш;


– боксчиларнинг профессионал фазилатларини ривожлантириш, шунингдек, боксни ривожлантиришнинг халқаро талабларига мувофиқ ҳолда Ўзбекистон миллий терма жамоаларига юқори маҳоратли боксчиларни тайёрлаш;


– ёш истиқболли боксчиларни танлаш ва тарбиялаш масалалари бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари, бокс бўйича олий спорт маҳорати мактаблари, спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ва бошқа спорт-таълим муассасалари билан узлуксиз ҳамкорликни амалга ошириш


– бокс бўйича миллий терма жамоалар ва уларнинг захиралари иштирокида ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ҳамда мунтазам равишда ўтказиб бориш, тренерлар ҳамда боксчиларнинг касб маҳорати даражасини ошириш учун тажриба алмашиш бўйича хорижий бокс мактаблари, клублари ва марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.


Мазкур мактаб юридик шахс мақомига эга бўлган ихтисослаштирилган умумтаълим давлат спорт-таълим муассасаси сифатида янги ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.