0

Дунёда omicron'нинг "яширин" штамми кенг тарқалмоқда

Кореяда кунига ўрта ҳисобда 340 минг янги ҳолат қайд этиляпти.

Дунёда omicron'нинг "яширин" штамми кенг тарқалмоқда

 

Сўнгги ҳафталарда дунёнинг қатор давлатларида коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари сезиларли даражада камая бошлади.

 

Айниқса, энг кўп касалланиш ҳолатлари қайд этилган АҚШ, Ҳиндистон, Франция, Бразилия, Россия, Туркия, Италия, Испания, Япония сингари мамлакатларда пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.

 

Жанубий Корея, Вьетнам, Германияда эса аксинча, пандемиянинг янги тўлқини авжида. Масалан, Корея Республикасида кунига ўрта ҳисобда 340 минг янги ҳолат қайд этиляпти. 14 март куни бу кўрсаткич янада ошиб, 362 мингдан зиёд беморга коронавирус ташхиси қўйилди.

 

Хавотирли жиҳати, энди касалликнинг янги тўлқини ер юзи аҳолисининг энг катта қисми яшайдиган Хитойда ҳам бошланмоқда. Бу ерда аниқланаётган янги ҳолатлар omicron'нинг ВА.2 мутациясини ташкил этяпти. Хусусан, мамлакатда ўтган куни 1,5 мингга яқин кишида ушбу вариант аниқланди. Биргина Цзилинь провинциясида 900га яқин одам инфекцияни юқтирган. Шанхай ва Шэньчжэнь шаҳарларида ҳам хасталикка чалинганлар сони ошмоқда.

 

Шундан келиб чиқиб Хитой ҳукумати касаллик янада кенг тарқалмаслиги учун қатъий чекловларни жорий қилмоқда. Беморлар билан алоқада бўлганлар мажбурий карантинга олиняпти. Баъзи ҳудудларда эса «локдаун» эълон қилинаётир.

 

Шунингдек, ВА.2 Европанинг қатор мамлакатларида ҳам фаол тарқала бошлади. Оқибатда, Буюк Британия, Бельгия, Швейцария ва Нидерландияда сўнгги кунларда касалланишлар сони яна ўса бошлаган.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги штамм omicron'дан ҳам юқумлироқ. Энг ёмони, унга чалинганда касаллик нисбатан оғир асоратлар билан кечиши мумкин. Айниқса, у беморнинг ўпкасини зарарлаши кузатиляпти.

 

Қолаверса, ушбу вирус мутациясига ташхис қўйиш бирмунча мураккаб. У кўп ҳолларда одатдаги ПЗР тестларида намоён бўлмайди. Шу сабабли ВА.2 аллақачон «яширин штамм» номини олган.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"