Спорт

ФИФАдан украиналик футболчиларга яна бир янгилик

Украиналик  футболчи ўйнамоқчи бўлган клуб уни  трансфер ойнасидан ташқарида рўйхатдан ўтказиши мумкин.

ФИФАдан украиналик футболчиларга яна бир янгилик

 

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) украиналик футболчиларга исталган вақтда у ёки бу клубга ўтишга рухсат берувчи регламентга ўзгартириш киритди, деб хабар бермоқда ФИФА матбуот хизмати. 

 

Украиналик  футболчи ўйнамоқчи бўлган клуб уни  трансфер ойнасидан ташқарида рўйхатдан ўтказиши мумкин.
Қарор Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси билан боғлиқ. Бу, хусусан, Украина футбол чемпионатининг тўхтатилишига олиб келди.


Аввалроқ ФИФА Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) билан биргаликда Россия футболига нисбатан санкциялар жорий қилган эди. Шу тариқа, Россия терма жамоаси ва Россия Федерацияси клублари ушбу ташкилотлар шафелигидаги мусобақаларда иштирок эта олмайди. Бундан ташқари, ФИФА Россия чемпионатида тўп сураётган легионерларга 30-июнга қадар маҳаллий клублар билан шартномани бир томонлама тўхтатиб туриш ва тегишли муддатга хорижликлар билан шартнома имзолаш имконини берди.

 

Насиба Тўхтаева

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ғалабасини қўлга киритди.

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

Сергей Чигодаев шогирдлари ўйин якунига оз қолганда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб бир очкодан маҳрум бўлди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Учрашувда Шерзод Эсанов дубль муаллифига айланди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.