Ўзбекистон

Баҳодир Жалолов чемпионликка қадар курашади

Олимпиaда ва жаҳон чемпиони кеча профессионал боксда 10-ғалабасини қўлга киритди.

Баҳодир Жалолов чемпионликка қадар курашади

 

Куни кеча Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида “Probellum Dubai” бокс кечаси бўлиб ўтди. Унда Олимпиaда ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 10-жангида иштирок этди. 

 

Баҳодир Жалоловга бу баҳсда польшалик Камил Цоколовски рақиблик қилди. 8 раунддан иборат жангда Жалолов 5-раундда рақибини чап қўлда йўллаган зарбаси билан рингда қулатди ва техник нокаут билан ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик оғир вазнли боксчи учун бу кетма-кет 10-ғалаба бўлди. 

 

Баҳодир Жалолов Zamon.uz мухбирига жанг ҳақидаги фикрларини билдирди. 

 

“Кечаги жангим ажойиб ўтди. Рақибим кўп мағлубиятга учраган бўлса ҳам камдан-кам спортчи уни нокаутга учратган. У жуда чидамли боксчи. Шунинг учун 8 раундли жангга тайёрманми- йўқми деган савол кўп ўйлантирди. Бироқ мана Аллоҳ куч бериб, рақибимни 5-раунддаёқ нокаутга учратдим”. 

 

Жалолов кейинги жанглари орқали оғир вазн тоифасида чемпионлик учун кураш олиб боришини маълум қилди.

 

“Бундан кейин ҳам шунақа катта жангларда иштирок этиб, Xудо хоҳласа чемпионлик жангига қадар бориш ниятимдаман. Мени кечаги жангда қўллаб-қувватлаган ҳаммага раҳмат айтаман”. 

 

Олимпиaда чемпиони яқинда Президентимиз томонидан спортчиларнинг маҳорат макталарини очиш ҳақидаги қарори ҳақида гапирди.

 

“Президентимизга ҳам алоҳида ташаккурларимни билдириб қоламан. Яқинда маҳорат мактабимни очиш бўйича қарорлари чиқди. Бу ғалабамга қўшалоқ совға бўлди, деб ўйлайман. Насиб бўлса, ушбу мактабдан келажакда Олимпия ва жаҳон чемпионлари чиқади. Мактаб очилишидан жуда мамнунман”. 

 

Маълумот учун: Жалолов профессионал боксдаги сўнгги жангини 2021 йил декабрь ойида колумбиялик Хулио Тсезар Калименога қарши ўтказиб, илк раунддаёқ ғалаба қозонганди. Камил Цоколовски эса сўнгги жангини швециялик Отто Валлинга қарши февраль ойида ўтказиб, ўша жангда ҳам мағлуб бўлган.

 

Жамшидбек АМИРОВ 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.