Жаҳон

Польша 45 нафар россиялик дипломатни чиқариб юборса,  бундай ҳаракатлар жавобсиз қолмайди – Песков

Кремл Полшага жавоб қайтарди.

Польша 45 нафар россиялик дипломатни чиқариб юборса,  бундай ҳаракатлар жавобсиз қолмайди – Песков

 

Полша 45 нафар россиялик дипломатни чиқариб юбориш ниятида бўлса, унда бундай ҳаракатлар жавобсиз қолмайди, деб ваъда берди президент матбуот котиби Дмитрий Песков. 

 

Унинг қайд этишича, Кремл бу ҳақда ОАВ хабарлари орқали билган.

 

“Агар бу хабарлар рост бўлса, бу муносабатларимизнинг барча жабҳаларида эркин пасайишнинг давоми. Албатта, бундай ҳаракатлар жавобсиз қолмайди”, деди Песков.

 

Аммо қарши жавоб қандай бўлишига тўхталмаган.

 

23-март куни Полшанинг “Онет” нашри ҳукуматдаги манбаларга таяниб, ўз мақомига тўғри келмайдиган фаолияти учун россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш қарорини эълон қилди. Кейин Полша ички хавфсизлик агентлиги вакили расман тасдиқладики, гап 45 дипломатни чиқариб юбориш ҳақида кетмоқда.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Польша 45 нафар россиялик дипломатни чиқариб юборса,  бундай ҳаракатлар жавобсиз қолмайди – Песков | Zamon.uz