Жаҳон

Тайвань яқинида юк кемаси ҳалокатга учради

Унинг ичида саккиз киши бўлган.

Тайвань яқинида юк кемаси ҳалокатга учради

 

22 март куни Тайвань қирғоқларида юк кемаси чўкиб кетди. Бу ҳақда Тайвань марказий ахборот агентлиги хабар берди.

 

Унга кўра, кема Prestige деб номланган ва Мўғулистонда рўйхатга олинган. У Тайвандан 90 километр узоқликда ҳалокатга учраган. Ҳозирда маҳаллий ҳокимият бу жойдан кемаларни айланиб ўтишини маслаҳат берган.

 

Ҳодиса вақтида кема бортида саккиз экипаж аъзолари бўлган. Уларнинг етти нафари Индонезия, бир нафари эса Тайвань фуқаролари.

 

Қутқарув операцияси пайтида Индонезия фуқаролари хавфсиз жойга етказилган. Ҳалокат вақтида уларнинг яқинида бўлган япон кемаси уларни қутқаришга муваффақ бўлган. Экипажнинг саккизинчи аъзоси бедарак йўқолган. Уни қидириш ишлар давом этмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой кемаси Япония билан баҳсли ҳудудга кириб қолгани тўғрисида хабар берилганди.

custom img

АҚШнинг Эронга қарши операцияси харажатлари 42 миллиард доллардан ошди

Харажатлар кунига ўртача 1 миллиард доллар атрофида бўлган.

custom img

Ҳиндистон чегарани қўриқлашда илон ва тимсоҳлардан фойдаланиши мумкин

Қийин рельефли чегара ҳудудларида судралиб юрувчиларни табиий тўсиқ сифатида қўллаш ташаббуси ўрганилмоқда.

custom img

Бангладешда қизамиқдан 100 га яқин бола вафот этди

Қизамиқ белгилари аниқланган болалар сони 6,476 нафарга етган.

custom img

Эрон разведкаси раҳбари ҳалок бўлди

Исроил Мажид Хадемийни тинч аҳолига қарши зарбаларга алоқадорликда айблади.

custom img

АҚШ ва Эрон 45 кунлик сулҳ масаласини муҳокама қилмоқда — Axios

Агар келишувга эришилмаса Эроннинг фуқаролик объектларига зарбалар берилиши мумкин.

custom img

Озарбайжон суверенитети муҳокама қилинмайди — Озарбайжон ТИВ

Путин ва Пашинян Қорабоғ Озарбайжонга тегишли эканини сўроқ остига олди.

custom img

АҚШ Эронга қарши урушда нечта самолёт йўқотгани маълум қилинди

Самолёт ҳалокатлари оқибатида жами 6 нафар экипаж аъзоси вафот этган.

custom img

Азов денгизида буғдой ортилган кема ҳалокатга учради

Кемага дронлар зарба бергани айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"