Жаҳон

Арманистон–Озарбайжон тинчлиги ва истеъфо: Пашинян келажакдаги режалари ҳақида гапирди

Арманистон бош вазири Озарбайжон билан тинчлик ўрнатилгач, ўз миссиясини бажарилган деб ҳисоблашини айтди.

Арманистон–Озарбайжон тинчлиги ва истеъфо: Пашинян келажакдаги режалари ҳақида гапирди

 

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон билан тинчлик шартномаси имзоланиб, ратификация қилингач, ўз миссиясини бажарилган деб ҳисоблашини ва истеъфога чиқишга тайёрлигини маълум қилди.

 

Пашиняннинг таъкидлашича, тинчлик шартномасининг имзоланиши ва ратификация қилиниши институционал тинчликни таъминлашдаги асосий вазифа ҳисобланади. Шундан кейин у лавозимни тарк этиши мумкин.

 

Бош вазир, шунингдек, Арманистон фуқаролари референдумда янги Конституцияни рад этган тақдирда ҳам истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирган. Унинг сўзларига кўра, кейинги сиёсий жараёнлар бўйича қарор мамлакат фуқароларига тегишли.

 

Пашинян янги Конституция қабул қилингач, Озарбайжон билан тинчлик шартномаси имзоланиши ва ратификация қилинишига кафолат борлигини айтиб, бу борадаги масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёрлигини таъкидлаган.

 

Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тинчлик шартномаси матни 2025 йил 11 августда эълон қилинган. Кейинчалик томонлар Вашингтонда АҚШ президенти Дональд Трамп иштирокида ҳужжатни парафлаган. Бироқ шартнома ҳали расман имзоланмаган.

 

Бокунинг талабларига кўра, Арманистон Конституциясига Озарбайжон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига даъво сифатида талқин қилинадиган қоидаларни ўзгартириш ҳамда ЕХҲТ Минск гуруҳини тугатиш масалалари ҳал этилиши керак.

 

Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги келишув нафақат Қорабоғ масаласини, балки давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш ҳамда дипломатик алоқаларни ўрнатишни ҳам қамраб олади.

АҚШ Эронга қарши кенг кўламли ҳужумларни режалаштирмоқда — NYT

АҚШ Эронга қарши кенг кўламли ҳужумларни режалаштирмоқда — NYT

Исроил АҚШдан Эронга 4–7 кунлик ҳаво ҳужумларида иштирок этишни сўрамоқда.

30 йилда 900 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди: экстремал об-ҳаво оқибатлари ҳисобланди

30 йилда 900 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди: экстремал об-ҳаво оқибатлари ҳисобланди

Табиий офатлар глобал иқтисодиётга 4,7 триллион доллар зарар етказган.

Мигрантлар учун патент нархи ошади: 2027 йилдан қанча тўлаш керак бўлади?

Мигрантлар учун патент нархи ошади: 2027 йилдан қанча тўлаш керак бўлади?

Санкт-Петербургда мигрантлар патенти учун минтақавий коэффициент 3,05 гача оширилади.

Россия ва Украина ўзаро зарбаларни давом эттирмоқда: нефть заводлари ва турар жойлар нишонга олинди

Россия ва Украина ўзаро зарбаларни давом эттирмоқда: нефть заводлари ва турар жойлар нишонга олинди

Украина зарбалар Россия армиясини ёқилғи билан таъминлайдиган корхоналарга қаратилганини билдирди. Россиянинг Одессага ҳужуми оқибатида 4 киши ҳалок бўлди.

Яманда жанглар кучайди: Саудия коалицияси ҳусийларнинг 60 та объектига зарба берди

Яманда жанглар кучайди: Саудия коалицияси ҳусийларнинг 60 та объектига зарба берди

Мамлакатнинг Таиз вилоятида ҳукумат кучлари ва ҳусийлар ўртасида шиддатли жанглар давом этмоқда.

Таиландда тоза сув муаммоси: бунга Мянмадаги конлар сабаб бўлмоқда

Таиландда тоза сув муаммоси: бунга Мянмадаги конлар сабаб бўлмоқда

Таиланднинг Мянма билан чегарадош ҳудудида сув манбаларида мишяк миқдори белгиланган меъёрдан 25–30 баравар юқори экани аниқланди.

Тошкентдаги Умра можароси: Қирғизистон фуқароларига қўшни давлатлар орқали сафар қилмаслик айтилди

Тошкентдаги Умра можароси: Қирғизистон фуқароларига қўшни давлатлар орқали сафар қилмаслик айтилди

12 ноябрдан бери 104 нафар қирғизистонлик зиёратчи Тошкентда қолиб кетган.

Дунёда 240 миллионга яқин ўсмир етарлича жисмоний фаол эмас — ЖССТ

Дунёда 240 миллионга яқин ўсмир етарлича жисмоний фаол эмас — ЖССТ

Уларнинг атиги 14 фоизи ҳафтанинг барча кунларида камида бир соатдан фаол ҳаракат қилади.