Ўзбекистон

Самарқандда маст эркак “Некcия–2”ни ўғирлаб, “Дамас” билан ЙТҲга учради

Ҳозирда қонунбузарга ниcбатан жиноят иши очилган.

Самарқандда маст эркак “Некcия–2”ни ўғирлаб, “Дамас” билан ЙТҲга учради

 

Нарпай туманинининг Вористон қишлоғида маст эркак 24 ёшли ҳайдовчига тегишли автомашинани олиб қочиб, ЙТҲга учради. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.


Маълум қилинишича, эркак “Некcия–2” русумли транспорт воситасининг эшиклари очиқлиги ва калити ўзида эканидан фойдаланиб, уни номаълум томонга олиб кетган. Шундан сўнг у “Самарқанд–Бухоро” йўналишидаги автомобиль йўлида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Дамас” автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган ва воқеа жойидан яширинган. 

 

Туман ИИБ томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида қонунбузар процессуал тартибда ушланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Самарқанд шаҳрининг “Фирдавсий” кўчасида Некcия ҳайдовчиси пиёдани уриб юборгани хабар қилинганди.

 

Жавоҳирбек ТУРCУНОВ

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"