Жаҳон

Байден Трампни "менсимади"

Президентга 2024 йилдан кейинги АҚШ ташқи сиёсати тўғрисида савол берилган.

Байден Трампни "менсимади"

 

Жозеф Байден агар кейинги президентлик сайловида Трамп унга рақиблик қилса, буни омад деб ҳисоблашини айтиб ўтди. Бу ҳақда у Брюсселдаги матбуот анжуманида маълум қилган. Байденга 2024 йилда Трамп ёки унга ўхшаш сиёсатчи АҚШ президенти этиб сайланса, Вашингтон ташқи сиёсатидаги эҳтимолий ўзгаришлар тўғрисида савол берилган.

 

"АҚШ президенти сифатида илк марта "катта еттилик" саммитида иштирок этганимда: "Америка қайтди" деганман. Ўшанда ҳамкасбларимдан бири "Бу қанча давом этади?" деб сўраган. Шунинг учун мен ҳеч кимни айбламайман, бу масалада ҳеч кимни танқид қилмайман. Аммо агар ўша одам кейинги сайловларда рақиб бўлса, менинг омадим келади", — деган у.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп АҚШнинг Афғонистонни тарк этишини Қўшма Штатлар тарихидаги энг шармандали воқеа деб атаганди.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"