АҚШ Москвага санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берганларни ҳам жазолаш ниятида
Шунингдек, Вашингтон чекловлар орқали Россия раҳбариятига таъсир ўтказмоқчи.

АҚШ Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтадиган хорижий компанияларга иккиламчи санкциялар жорий этиши мумкин.
Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳачиси Жейк Саллмван маълум қилди.
“Россияга қарши тақиқларга амал қилишга мажбурловчи бир қанча инструментлар бор. Улардан бири – АҚШ жорий этган чекловларга амал қилмаган ёки уни айланиб ўтишга ҳаракат қилаётган учинчи давлатларнинг юридик ва жисмоний шахсларини қўра рўйхатга киритиш. Ҳозирги босқичда дунёдаги барча давлат ва компаниялар томонидан бунинг оқибатларини яхши англайди. Агар бунга зарурат туғилса, биз бу чораларни қўллашга тайёрмиз”, – деган Салливан.
Шу билан бирга ҳозирда АҚШ ва Европада янада оғир санкциялар жорий этиш учун имконият мавжуд эканлиги маълум қилинган. Аммо Салливаннинг сўзларига кўра, айни дамда энг муҳим вазифа Россиянинг санкцияларни айланиб ўтишига йўл қолдирмаслик ҳисобланади. Унинг фикрича, бу Москва учун оқибатларни янада оғирлаштиради.
“Ҳақиқатдан ҳам биз санкциялар Россия иқтисодиётига босим ўтказиш ва чеклаш орқали янада сезиларли таъсир ўтказади деб ҳисоблаймиз. Шу тариқа бу улар (Россия ҳокимияти вакиллари – таҳририят)нинг истиқболдаги дунёқарашини шакллантиради”– деб қайд этган Салливан.
Аввалроқ АҚШ Москвани яқин истиқболдаги асосий хавф сифатида кўраётгани маълум қилинганди.







