Ўзбекистон

Павел Дуров Ўзбекисондаги “шантажчи” телеграм канални блоклади

Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди илова асосчисига мурожаат йўллаган.

Павел Дуров Ўзбекисондаги “шантажчи” телеграм канални блоклади


Ўзбекистонда шантаж қилиш йўли билан ўсмирлардан пул ундириб келган канални Телеграм блоклади. Бу ҳақда “Podrobno.uz” сайти хабар берди.


Маълум қилинишича, Телеграм-каналнинг асосий мақсади мактаб ўқувчилари ва ўсмирлардан пул ундириш бўлган. Канал админлари ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардаги профилларидан олинган ҳақиқий суратларини каналга жойлаштириб, уларнинг тагига суратдагилар ноанъанавий йўналиш вакиллари ёки ижтимоий масъулияти паст шахслар экани ҳақида изоҳлар қолдирган. Кейин ушбу пост ҳаволасини (линкини) 150 минг сўм эвазига ўчириш таклифи билан сурат эгасига юборган.

 

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди матбуот котиби маълум қилишича, фонд дарҳол Телеграм асосчиси Павел Дуров билан боғланиб, канални блоклаб қўйишни сўраган.

 

Фонд Павел Дуровга кибербуллингнинг олдини олишда шахсий иштироки, тезкор ёрдами ва қўллаб-қувватлаши учун миннатдорчилик билдирган.

 

Аввалроқ Павел Дуровнинг Бразилия Олий судига Телеграмни блокламаслиги ҳақида мурожаат йўллагани хабар қилинганди.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.