Сиёсат

Замонавий электр станцияси ишга туширилди, яна бирининг қурилиши бошланди

Туркия Президенти ташрифи доирасида Тошкент вилоятида замонавий иссиқлик электр станциясини ишга тушириш ҳамда Сирдарё вилоятида шундай станция қурилишини бошлаш маросими бўлди.

Замонавий электр станцияси ишга туширилди, яна бирининг қурилиши бошланди

 

Ўзбекистон энергетика тармоғини модернизация қилиш натижасида 2026 йилгача давлат-хусусий шериклик асосида умумий қиймати 12 миллиард долларлик 29 та лойиҳа ишга туширилиши таъкидланди. Улар қўшимча 71 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини яратади, йилига 12 миллиард куб метр табиий газ тежалади.

 

Давлатимиз раҳбари электр станциясини бунёд этишда қатнашган муҳандис ва қурувчиларга миннатдорлик билдирди. Сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған рамзий тугмани босиб, Қибрай туманидаги иссиқлик электр станциясини ишга туширди ва Ховос туманидаги иссиқлик электр станцияси қурилишини бошлаб берди.

 

Қибрайдаги ИЭС қуввати 240 мегаватт бўлиб, йилига 2 миллиард киловатт-соат энергия ишлаб чиқаради.

 

Ховос туманидаги янги иссиқлик электр станцияси 220 мегаватт қувватга эга, унда йилига 1 миллиард 700 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

Раислик концепцияси доирасида 100 дан ортиқ чора-тадбир кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Давлат раҳбари Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчиларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди.

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Президент ресурслардан самарали фойдаланиш ва айланма иқтисодиёт бўйича ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Туркманистондан кейин Ўзбекистон: Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

Туркманистондан кейин Ўзбекистон: Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

Бу ҳақдаги қарор МДҲ Раҳбарлар кенгашининг йиғилишида қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов икки томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

Президент Туркманистонда ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилиб, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.