Жаҳон

Қайси давлатлар Украина хавфсизлиги кафолатчиси бўлишга тайёр?

Зеленский бу ҳақда маълумот берди.

Қайси давлатлар Украина хавфсизлиги кафолатчиси бўлишга тайёр?

 

Украина президенти Владимир Зеленский Киев қатор давлатлар билан хавфсизлик кафолати бўйича ҳужжат лойиҳасини алмашганини маълум қилди. Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди

 

"Бизга етакчи давлатлар томонидан хавфсизлик кафолатлари керак. Биз буни истаётган давлатларнинг АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция ва Туркия сафига қўшилишга таклиф қиламиз", — деган у. Зеленскийнинг сўзларига кўра, бу давлатлар хавфсизлик кафолатчиси бўлишга розилик билдирган. Шунингдек, Исроил ва Ирландия ҳам кафолатчи давлатларга айланиши мумкин. "Биз Хитойнинг ҳам қўшилишини истардик", — деб қўшимча қилган Украина етакчиси.

 

Шу билан бирга у Россия хам бу шартномадан ўрин олиши кераклигини, чунки бу энг аввало Киев ва Москва ўртасидаги келишув эканини айтган. Зеленскийнинг фикрича, эҳтимолий шартнома Россияга маълум мажбуриятларни юклаши лозим.

 

Аввалроқ Буюк Британиянинг Украина ва Россия ўртасида тинчлик шартномаси имзоланишига қарши экани маълум бўлганди

custom img

Афғонистонда зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ер қимирлаши Афғонистонга чегарадош мамлакатларда ҳам қайд этилди.

custom img

Эрон АҚШнинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди

Мазкур ҳодисада икки нафар учувчи қутқарилган, бир нафар учувчи эса бедарак йўқолган.

custom img

Германиялик ҳайдовчилар арзон ёнилғи учун Полшага бормоқда

Мазкур вазият “бензин туризми” сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"