Жаҳон

"Мусиқачиларимиз смокинг ўрнига зирҳли жилет кийишади"

Зеленский "Грэмми" мукофотларини топшириш маросимида чиқиш қилди.

"Мусиқачиларимиз смокинг ўрнига зирҳли жилет кийишади"

 

Украина президенти Владимир Зеленский ҳар йили ўтказиладиган 64-"Грэмми" мукофотларини топшириш маросими меҳмонлари ва томошабинларига мурожаат қилди. Бу ҳақда CНН хабар берди.

 

У тингловчиларни ҳар фурсатда Украинадаги уруш ҳақидаги ҳақиқатни айтишга чақирди. 

 

"Вайрон қилинган шаҳарлар ва ўлдирилган одамларнинг сукунати. Болаларимиз юлдузларни эмас, учар ракеталарни чизишади. Уруш пайтида 400 дан ортиқ бола яраланди, 153 нафари ҳалок бўлди", — деди у мурожаатида.

 

Зеленский залда ҳозир бўлганларнинг барчасини уруш ҳақидаги ҳақиқатни айтишга ва қўлдан келганча Украинани қўллаб-қувватлашга чақирди. Кейин у украиналик мусиқачилар ҳозир нима қилаётганини айтди:

 

"Мусиқачиларимиз смокинг ўрнига зирҳли жилет кийишади. Улар касалхоналарда ярадорларга қўшиқ айтишади", — деди Зеленский.

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

custom img

Қозоғистонга пуллик электрон кириш рухсатномаси виза ҳисобланмайди — эксперт

ETA учун тўлов виза тўлови ҳисобланмайди, бироқ мажбурий тартиб жорий этилса, саёҳатчилар учун қўшимча харажатга айланиши мумкин.

custom img

Украина уч кунлик сулҳ жорий этди

5–8 сентябрь давом этадиган сулҳ АҚШ вакилларининг Россия ва Украина ташрифлари арафасида жорий этилиши кутилмоқда.

custom img

АҚШ хорижий давлат хизматчилари фарзандларига фуқаролик беришни чекламоқчи

Таклиф хорижий элчихона ва консулликларнинг айрим ходимлари фарзандларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан 5 миллиард долларлик авиабомбалар сотиб олади

Битим доирасида 227 ва 907 килограммлик 10 мингта авиабомба етказиб берилиши кўзда тутилган.

custom img

Трамп Россия ва Украинага музокаралар учун вакилларини юбормоқда

Украина президенти Владимир Зеленский учрашувлар давомида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"