Жаҳон

Нима учун Туркияда туризм бу қадар ривожланган?

Биргина 2019 йилда мамлакатга 50 миллиондан ортиқ турист келган.

Нима учун Туркияда туризм бу қадар ривожланган?

 

Туркия деганда кўпчиликнинг кўз олдига Қора ва Ўртаер денгизи соҳиллари, Анталия курортлари, антик давр ёдгорликлари, ва албатта, мазали турк таомлари келади. Узоқ йиллардан буён жаҳон туризмининг ажралмас ва энг машҳур йўналиши бўлган ушбу мамлакат саёҳатчилар орасида жуда машҳур. 


Пандемиядан олдинги даврда, хусусан, 2019 йилда Туркияга бир йил давомида 52 миллионга яқин турист ташриф буюрган. Натижада  қарийб 35 миллиард доллар даромад олинди. Савол туғилади: Туркия бундай натижага қандай эришди?

 

Барчаси ўтган асрнинг 50 йилларида бошланди. Ўша даврда мамлакат ҳукумати туризмга катта эътибор қаратишни бошлайди. Соҳани ривожлантириш учун махсус беш йиллик дастурлар ишла чиқилади. Давлат бюджетидан йўналишни янада юксалтириш учун маблағ ажратиш кўпайди. 


1963 йилда туристик секторни шакллантириш ва ривожлантириш бўийча аниқ режа ишлаб чиқилди. Шу даврдан то 1980–йилларга қадар асосан, инфратузилмани яхшилашга эътибор қаратилди: туристик маршрутларни бир-бири билан боғловчи янги йўллар қурилди, транспорт тузилмаси такомиллаштирилди ва янги меҳмонхоналар барпо этилди.


Таҳлилчилар Туркия туризм саноатининг бир қатор ўзига хосликларини санаб ўтади.

 

Аввало, мамлакатда тарихий-маданий обидалар кўп бўлсада, дастлаб асосий эътибор денгиз соҳиллари ва курортларни ривожлантиришга қаратилган. Бу тўрт денгиз билан ўралган давлат учун жуда тўғри йўл. 


Иккинчидан, инвесторларга катта енгилликлар яратиб берилди. Масалан, айрим ҳудудларда ер ижараси бепул қилиб қўйилди; қурилиш учун кам фоизли кредитлар ажратилди; сув, электр ва газга имтиёзли нархлар белгиланди; улар қатор солиқ ва тўловлардан озод этилди. 


Учинчидан, ҳар қандай бизнеснинг кенгайишида улкан аҳамиятга эга бўлган реклама учун катта маблағ ажратилди. Ҳозирги кунда ҳам Анқара хорижда ўз туристик брендининг рекламаси учун катта маблағ сарфлайди. 


All inclusive


Туркия меҳмонхоналари деганда кўпчиликнинг кўз олдига биринчи бўлиб “All inclusive” тизими келади. All inclusive – мехмонҳоналарда кўрсатиладиган хизматлар мужмуаси. У меҳмохонада яшаш билан бирга,  бепул таом, ичимлик ва бошқа турдаги текин хизматларни назарда тутади. 


Туркияда бу тизим ўтган асрнинг 80–йилларида жорий этилди. Дастлаб у германиялик туристлар орасида кенг тарғиб қилинган, кейинчалик эса бутун секторга жорий этилди. “All inclusive” аллақачон турк туризмининг “ташриф қоғози”га айланган. Ҳозирда мамлакатнинг 80 фоиздан зиёд меҳмонхоналарида бу тизим йўлга қўйилган. 


Эришилган натижалар


Узоқ йиллир давомида амалга оширилган ва ҳозир ҳам тўхтовсиз давом этаётган ислоҳотлар натижасида бугунги кунда туризм  иқтисодиётининг муҳим ва сердаромад йўналишига айланди. Туркия туристлар ташрифи бўйича дунёда олтинчи ва ундан олинадиган даромад бўйича 14-ўринда туради. Масалан, ушбу соҳа йилига давлатга ўртача 30 млрд доллардан ортиқ даромад келтиради. 

 

Бундан ташқари, туризм миллионлаб инсонларни иш билан таъминлашга ёрдам беради. Масалан, мамлакатнинг асосий курорт шаҳарларидан бири бўлган Анталияда 80–йилларда 750 минг киши яшаган бўлса, ҳозирда доимий равишда бу ерда 2,5 млн одам истиқомат қилади. Бутун дунё туризм ва саёҳат кенгаши маълумотларига кўра, Туркияда туристик секторда доимий асосда 600 минг киши фаолият юритади. Унда ёндош соҳалар билан қўшиб ҳисоблаганда уларнинг сони 2 млндан ошади. 


Анқара туризмга тобора катта эътибор қаратмоқда. Доимий равишда янги йўналишлар очилмоқда, туристлар учун янгидан янги қулайликлар жорий этиляпти. Буларнинг барчаси келажакда Туркияни жаҳон туризми марказига айланишида катта аҳамият касб этиши мумкин. 
 

 

Муаллиф: Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"