Жаҳон

Украина Москвани Мисрни ғалласиз қолдиришда айблади

Миср дунёнинг энг йирик буғдой импорт қиладиган давлатларидан бири.

Украина Москвани Мисрни ғалласиз қолдиришда айблади

 

Украинанинг Қоҳирадаги элчихонаси Россияни Миср учун буғдой ортилган кемани ушлаб қолишда айблади. Бу ҳақда элчихонанинг расмий Twitter аккаунтида маълум қилинган.

 

"Россия Мисрга томон кетаётган ва Украина ғалласи ортилган кемани блоклаб қўйди", — дейилади баёнотда. Кема Marine Traffic портали томонидан кузатилган. Унга Панама байроғи остидаги Emmakris III кемаси ҳамроҳлик қилмоқда. Ҳозирда у Черноморскда турибди. Кема 22 февралдан бери шу жойдан қўзғалмаган.

 

Ўз навбатида РФнинг Мисрдаги элчихонаси бу айбловларни рад этди. Унга кўра, Одесса ва Черноморскдаги кемаларни Украинанинг ўзи ушлаб турибди.

 

Маълумотларга кўра, ғалла Миср томонидан 15 февралдан 3 мартга қадар сотиб олинган 300 минг тонна буғдойнинг бир қисми ҳисобланади.

 

Миср дунёнинг энг йирик дон истеъмолчиларидан бири. Мамлакат ҳар йили 11 миллион тонна буғдой импорт қилади, жами истеъмол кўрсаткичи — 18 миллион тонна. Ушбу араб давлатига асосий экспортёр давлатлар Россия ва Украина ҳисобланади. Хусусан, 2021 йил Москва Қоҳирага 8.2 миллион тонна буғдой сотган (импортнинг 74.5 фоизи). Украина улуши 20 фоизни ташкил этади.

 

Аввалроқ Жаҳон савдо ташкилоти дунёда жиддий озиқ-овқат танқислиги бўлишидан огоҳлантирганди

custom img

АҚШда маҳкумлар қатл этилиши мумкин

Доналд Трамп тегишли қарорни қабул қилса, бу АҚШ ҳарбий тизими томонидан 1961 йилдан буён амалга ошириладиган илк қатл бўлади.

custom img

Исроилда содир бўлган қуролли ҳужумда бир киши ҳалок бўлди

Воқеадан сўнг маҳаллий аҳолига уйда қолиш тавсия этилди, айрим мактабларда эса ўқувчилар бир неча соат давомида биноларда сақлаб турилди.

custom img

Эбола эпидемиясига қарши кураш учун 518 миллион доллар ажратилади

Конгода бир куннинг ўзида 71 та янги ҳолат аниқланган бўлиб, расмийлар буни “жамият ичида фаол тарқалиш” белгиси деб баҳолаган.

custom img

Тайван Хитой кемаларини сув ҳудудидан чиқариб юборди

Ҳодиса Пекин ва Тайпей ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда, томонларнинг ўзаро огоҳлантиришлари билан кечди.

custom img

Ҳиндистонда “Сувараклар партияси” оммавий намойиш ўтказди

Намойишчилар Ҳиндистон таълим вазирининг истеъфосини талаб қилмоқда.

custom img

Эрон терма жамоасига АҚШга фақат ўйин кунлари киришга рухсат берилади

Футболчилар ўйин ўтказилган куннинг ўзида мамлакатни тарк этиши шарт бўлади.

custom img

Толибон юзини ёпмаган ва тор кийинган аёлларни қамоққа олиш билан огоҳлантирди

Ҳужжатда намоз рўмолисиз, юзи очиқ ҳолда, тор кийимларда ёки пардоз қилиб кўчага чиққан аёллар Толибоннинг ахлоқ назоратчилари томонидан қўлга олиниши қайд этилган.

custom img

НАТО Украина учун 70 миллиард евролик янги ҳарбий ёрдам пакетини муҳокама қилмоқда

Украинани қўллаб-қувватлаш масаласи 7–8 июль кунлари бўлиб ўтадиган НАТО саммитининг асосий мавзуларидан бири бўлиши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"