0

"Балки бу Истанбулда бўлар" — Зеленский Путин билан учрашув ҳақида гапирди

Шунингдек, у Россия билан музокараларга нима мажбур қилганини очиқлади.

"Балки бу Истанбулда бўлар" — Зеленский Путин билан учрашув ҳақида гапирди

 

Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан музокара олиб боришни истамаслигини, аммо келишувларга эришиш учун бунга мажбур бўлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда сиёсатчи Туркиянинг "Xaber Turk" телеканалига берган интервьюсида айтган.

 

"Ҳар қандай шароитда ҳам музокаралар учун кичик бўлса-да, имконият яратилиши керак. Ҳозирда воситачилик ролини у ёки бу етакчи ўйнамоқда, Туркия улардан бири. Биз қанчалик хоҳлайлик ёки хоҳламайлик, агар одамларимиз ҳаётини сақлаб қолишни истасак, ҳал куни уларни қутқариш учун қадам ташлашимиз керак", — деган у.

 

Шунингдек, у Путин билан учрашув ҳақида гапирар экан:

 

 "Балки бу Истанбулда бўлар. Менимча, бу учрашувда нима билан гап бошлаб, тугатишимиз муҳим эмас. Бу ерда мен анча прагматик бўламан. Биз келишувга эришишимиз керак бўлган масалалар бор", — деб қўшимча қилган президент.

 

Аввалроқ Зеленский Украинанинг эҳтимолий хавфсизлик кафолатчилари ҳақида гапирганди

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"