Жаҳон

Дунё доллар матрицасидан чиқмоқда

Бу жараёнда Россиянинг роли ниҳоятда муҳим, деди халқаро таҳлилчи Боян Чуков «Болгария радиоси»га берган интервюсида.

Дунё доллар матрицасидан чиқмоқда

 

"Дунё доллар матрицасидан чиқмоқда. Бу Россия томонидан иқтисодиёт ва молиявий сиёсатга ташланган термоядровий бомба", — деди эксперт.

 

У Россиянинг Ҳиндистон ва Хитой билан миллий валюталарда савдо қилишга ўтганига эътибор қаратди. Чуковнинг сўзларига кўра, ушбу уч давлат аҳолисини ҳисобга олсак, бу дунёнинг ярми долларга қарамликдан чиқиб кетади, дегани.

 

“АҚШнинг қудрати — доллар дунёнинг захира валютаси эканлигига асосланади, яъни доллардан фойдаланиб, дунё АҚШга солиқ тўлайди”, — дея қўшимча қилди у.

 

Чуков, шунингдек, Болгария ҳукуматини "кўплаб бошқа халқлар чиқиб кетмоқчи бўлган схемага киришга" интилаётгани учун танқид қилди.

 

Ғарб давлатлари Украинани демилитаризация ва денацификация бўйича махсус операция туфайли Россияга қарши санкциялар киритди. Улар асосан банк сектори ва юқори технологиялар соҳасига тегишли бўлди. Шунингдек, Россия энергия манбаларидан воз кечиш ҳақидаги мунтазам даъватлар ҳам бор. Бироқ технологик занжирлар узилиши Европа ва АҚШда иқтисодий муаммоларга, биринчи навбатда озиқ-овқат ва ёқилғи нархи ошишига олиб келди.

 

Кремл бу ҳаракатларни «бунақаси ҳали бўлмаган «иқтисодий уруш» деб атади ва бундай қадамларга тайёрлигини билдирди. Марказий банк валюта бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш чораларини кўрди; дўстона бўлмаган мамлакатларга газ етказиб бериш учун тўловлар рублга ўтказилди. Бундан ташқари, ҳукумат юзга яқин ташаббусни ўз ичига олган санкцияларга қарши курашиш режасини тайёрлаган. Уни молиялаштириш миқдори тахминан 1 триллион рублни ташкил этади.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.