Жаҳон

Қувайт Ливанга ўз элчисини қайтаради

Икки давлат муносабатлари 2021 йил октябрида ёмонлашган эди.

Қувайт Ливанга ўз элчисини қайтаради

 

Қувайт ўз элчисини Ливанга қайтаришга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатди.

 

"Ливандаги мўтадил миллий кучларнинг чақириқлари ва бош вазирнинг Қувайт ҳамда бутун Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича мажбуриятларини ҳисобга олиб биз ўз элчимизнинг Байрутга қайтишини эълон қиламиз, — дейилади вазирликнинг Twitter саҳифасида.

 

Маълумот ўрнида: Ливаннинг араб давлатлари билан муносабатлари мамлакатнинг собиқ ахборот вазири Жорж Кордахининг 2021 йил октябрида Ямандаги хусийларнинг ҳаракатларини оқлаб чиққани ортидан ёмонлашганди. Дастлаб Саудия Арабистони, кейинчалик Баҳрайн, Қувайт ва БАА ўз элчиларини Байрутдан чақириб олганди.

 

2022 йил 22 январь куни Қувайт ташқи ишлар вазири Аҳмад Носир ас-Сабоҳ Ливанга ташриф билан келади ва мамлакат президенти Мишель Аунга араб давлатлари билан муносабатларни яхшилаш шартларини маълум қилади.

 

Аввалроқ Араб давлатлари Россия-Украина ўртасида воситачи бўлишга тайёрлиги тўғрисида хабар берилганди. 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.