Ўзбекистон

Ўзбек боксчилари Руминиядаги халқаро турнирда биринчи бўлишди

Бокс бўйича “Golden Belt” номли халқаро мусобақа ўз якунига етди.

Ўзбек боксчилари Руминиядаги халқаро турнирда биринчи бўлишди

 

Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

 

Mусобақада 10 нафар боксчимиз финал йўлланмасини қўлга киритган ва 3 та вазнда ўзбек ўғлонларининг чемпионлик учун ўзаро рингга кўтарилиши жамоамиз камида 3 та олтин медални нақд қилишидан далолат берар эди. Якунда боксчиларимиз 6 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди. Шубҳасиз, бундай натижага турнирда иштирок этган ҳеч қайси жамоа яқинлаша олмади.

 

Руминиядаги мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган боксчиларимиз:


Олтин:
-48 кг: Асилбек Жалилов;
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров;
-67 кг: Жавлон Юлдашев;
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров;
-80 кг: Дилшод Рўзметов;
+92 кг: Лазизбек Муллажонов.

 

Кумуш:
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев; 
-80 кг: Одилжон Аслонов;
-92 кг: Диёр Ўралов;
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров.

 

Бронза:
-57 кг: Дилшод Абдумуродов;
-60 кг: Шунқор Абдурасулов;
-63,5 кг: Шохруҳбек Кенжаев.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"