Жаҳон

Баскетбол фанати ва “Манчестер Юнайтед” мухлиси Ким Чен Ин  ҳақида нималар маълум?

Бугун унинг Шимолий Корея раҳбари бўлганига 10 йил тўлди.

Баскетбол фанати ва “Манчестер Юнайтед” мухлиси Ким Чен Ин  ҳақида нималар маълум?

 

2012 йилнинг 11 апрель санасида у Корея меҳнат партияси етакчиси этиб тайинланган. Қуйида дунёнинг энг ажабтовур сиёсатчиларидан бирининг ҳаётига оид қизиқарли фактлар ҳақида сўз боради.

 

Унинг туғилган йили маълум эмас

 

Ким Чен Ын 1982, 1983 ёки 1984 йилда туғилган деб тахмин қилинади. Айрим маълумотларга кўра, у ўзини ёши каттароқ қилиб кўрсатишга ҳаракат қилади. Шунинг учун расман унинг туғилган йили сифатида 1982 йил қайд этилган.

 

Болалиги сирларга тўла

КХДР етакчисининг болалиги ҳақида ҳам аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Баъзи манбаларга кўра, 1998-2000 йилларда у Швейцарияда бошқа ном билан таҳсил олган. Ким билан бирга ўқиганлар унинг ҳазилкаш, спортга қизиқувчан, аммо ўқишга унчалик қизиқмаган талаба бўлганини қайд этган.

 

 Унинг исми Шимолий Кореяда ягона

 

Мамлакатда Ким Чен Ын номи бошқаларга қўйилиши мумкин эмас. Агарда шу ҳолат мавжудлиги аниқланса, дарҳол исм ўзгартирилади. Эътиборлиси, Кимдан олдинга раҳбарлар — унинг бобоси Ким Ир Сен ва отаси Ким Чен Ир даврида ҳам шундай тақиқлар жорий этилган.

 

Унинг даврида КХДР ядро ва водород бомбаси яратилди

Узоқ йиллар давомида Шимолий Корея ядро қуролига эгалигини яшириб келди. Аммо Ким Чен Ын даврида бу жараён очиқланди. Пхеньян томонидан ўтказиладиган ядро синовлари кўпайди. Хусусан, 2022 йилга келиб ҳар ойда камида икки маротаба ракета синовлари ўтказилмоқда. 2015 йилда мамлакат водород бомбаси яратилганини эълон қилди.

 

 “Манчестер Юнайтед” ва баскетбол фанати

Ким Чен Ын NBA турнирларини доимий кузатиб боради. Унинг Швейцариядаги синфдошлари Кимнинг Майкл Жордан суратларини чизишни яхши кўрганини қайд этган. 2013 йилда эса у баскетболчи Деннис Родман билан учрашади ва уни ўзининг шахсий резиденциясига олиб боради. Шунингдек, Daily Mail маълумотларига кўра, Шимолий кореяликлар етакчиси “Манчестер Юнайтед” ўйинларини кузатиб боради.

 

Оиласи

 

КХДР етакчилари шахсий ҳаёти ҳақида камдан–кам маълумотлар ошкор қилинади. Ким Чен Ын ҳам бундан мустасно эмас.

 

Расмий маълумотларга кўра, президент Ли Соль Чжуга уйланган. У Ким Ир Сен номидаги Университет битирувчиси.

 

2017 йил Ким Чен Ын билан боғлиқ янги сенсацион хабар тарқалади. Унга кўра, КХДР раҳбарининг акаси Ким Чен Нам Куада-Лумпур аэропортида кимёвий модда ёрдамида заҳарланади ва бунинг оқибатда вафот этади. Кўпчилик ушбу ҳодисада Ким Чен Ынни айблаган.

 

Бундан ташқари, Кимнинг Ким Ё Чжон исмли синглиси ҳам бор. У давлат бошқарувида катта ўрин тутади. Расмий маълумотларга асосан, Ким Ё Чжон мамлакат меҳнат партияси пропаганда ва тарғибот бўлими директори ҳисобланади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Баскетбол фанати ва “Манчестер Юнайтед” мухлиси Ким Чен Ин  ҳақида нималар маълум? | Zamon.uz