Сиёсат

Исматулла Эргашев германиялик ҳамкасби билан музокара ўтказди

Учрашув Тошкентда бўлиб ўтган.

Исматулла Эргашев германиялик ҳамкасби билан музокара ўтказди

 

2022 йил 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Германия Федератив Республикасининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Яспер Вик билан музокаралар ўтказди.   

 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Германиянинг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, шунингдек, ушбу мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.

 

Германия томони Ўзбекистоннинг Афғонистондан немис фуқароларини эвакуация қилиш борасида кўрсатган ёрдамига юксак баҳо бериб, Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш масаласида Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада жадаллаштиришга тайёрлигини билдирди. 

 

Юқори мартабали дипломат Ўзбекистон томониндан Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун Термиз шаҳрида БМТ шафелигида кўп функцияли транспорт-логистика марказини ташкил этиш борасида илгари сурилган ташаббуснинг муҳимлиги ва долзарблигини алоҳида таъкидлади.

 

Шунингдек, Афғонистондаги мавжуд вазият, халқаро ҳамжамиятнинг янги ҳукуматга нисбатан умумий позициясини ишлаб чиқиш ва ушбу давлатда гуманитар инқирозни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди.

 

Ўзбекистон ва Германиянинг афғон мавзуси бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришдан бирдай манфаатдор экани таъкидланди.

 

Аввалроқ АҚШ Афғонистонга гуманитар ёрдам ажратгани тўғрисида хабар берилганди.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Исматулла Эргашев германиялик ҳамкасби билан музокара ўтказди | Zamon.uz