Жамият

Нукусда шифокорлар тирик чақалоқни ёриб кўрди

Оқибатда, 15 кунлик чақалоқ вафот этди.

Нукусда шифокорлар тирик чақалоқни ёриб кўрди

 

Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Й. 2021 йилнинг 14 февраль куни қиз жинсли чақалоқни дунёга келтиради. 15 февраль куни соат 09:15 да Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий перинатал маркази шифокорлари томонидан ушбу чақалоқ вафот этгани қайд этилиб, соат 10:15 да патология бюроси ходимларига бериб юборади.

 

Патология бюроси ходимлари томонидан чақалоқнинг кўкрак қафасида анотомик кесма кесган вақтида чақалоқда ҳаётий белгилар аниқланади. Бироқ шундай бўлса-да, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилмасдан, Қорақалпоғистон Республикаси перинатал маркази шифокорлари чақирилиб, чақалоқ қайтариб, бериб юборилади.

 

Чақалоққа ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатилмагани оқибатида вафот этган. Ушбу ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан 2021 йил 6 апрель куни Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари давомида тайинланган комиссиявий суд-тиббиёт экспертизасининг 2021 йил 26 октябрдаги хулосасида фуқаро Н.Й.нинг чақалоғи ўлимига амалдаги стандартларга мувофиқ реанимацион ёрдам — ўпканинг сунъий вентиляцияси, сурфактант ва лозим даражада қаров ўтказилмагани ҳамда патолого-анатомик тадқиқот мақсадида тирик чақалоқда ўтказилган анотомик кесма-жароҳат сабаб бўлгани, стандартларга мувофиқ даво муолажалари ўтказилган тақдирда, чақалоқ ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлгани кўрсатиб ўтилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий перинатал маркази чақалоқларнинг реанимация бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган А.Д., Қорақалпоғистон Республикаси перинатал маркази неонатолог шифокори бўлиб ишлаган С.Р. ва Қорақалпоғистон Республикаси патология-анатомия бюроси патология-анатом шифокори К.Г. Жиноят кодекси 116-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланувчи тариқасида жиноят ишига жалб қилинган.

 

2021 йилнинг 4 декабрь куни жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, айбланувчиларга эълон қилинган ва шу куни жиноят иши ҳужжатлари айбланувчиларга танишиб чиқиш учун тақдим этилган ва жиноят ишлар бўйича Нукус шаҳар судига Жиноят-процессуал кодексининг 388-моддаси мувофиқ мазмунан кўриб чиқиш учун юборилган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди томонидан кўриб чиқилмоқда. 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.