0

Twitter акциядори Илон Маскни судга берди

Маск Twitterнинг 9,2 % акциясига эгалик қилади

Twitter акциядори Илон Маскни судга берди

 

Twitter акциядорларидан бири дунёнинг энг бой одами Илон Маскни компаниядаги улушини белгиланган муддатда ошкор қилмагани ва акцияларни арзонроқ нархда харид қилагани учун судга берди. Бу ҳақда “ The Guardian” хабар берди.

 

Апрель ойи бошида SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск Twitterдаги 9,2 фоиз улушга эга эканлигини эълон қилди, шундан сўнг компания акциялари нархи 20 фоизга ошган.

 

Даъвогар Марк Бейн Раселла ўз аризасида Маск компания акцияларини январь ойида сотиб олишни бошлагани ва 14 апрелгача акцияларнинг 5 фоиздан ортиғига эгалик қилганини даъво қилмоқда. АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси қоидаларига кўра, Маск ўн кун ичида, яъни 24 мартгача 5 фоизлик чегарадан ошиб кетгани ҳақида агентликни хабардор қилиши керак эди. Бунинг ўрнига миллиардер қимматли қоғозларни сотиб олишни давом эттирди ва маълумотларни фақат 4 апрель куни тақдим этди, у вақтда Маск аллақачон Twitter акцияларининг 9% дан кўпроғига эгалик қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маск Twitter тармоғига ўзгартириш киритишни таклиф қилганди.

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Twitter акциядори Илон Маскни судга берди