Жаҳон

Саудия Арабистони ва АҚШ муносабатлари янада совуқлашмоқда

The Wall Street Journal бунга доир махсус материал эълон қилди.

Саудия Арабистони ва АҚШ муносабатлари янада совуқлашмоқда

 

Россия-Украина ҳарбий тўқнашуви фонида Вашингтоннинг Саудия Арабистони билан муносабатлари янада совуқлашди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.

 

Газетанинг Америка ва саудиялик амалдорларга таяниб берган маълумотига кўра, икки томонлама муносабатлар сўнгги ўн йилликдаги "энг паст босқичга етди".  Ҳатто 2019 йилда саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилганда ҳам алоқалар бу даражада совуқлашмаган. Ўша пайтда президентликка номзод бўлган Жозеф Байден Ар-Риёдни қувғинди давлатга айлантиришга ваъда берганди.

 

Бу жараён 2022 йилда, Украина инқирози авжига чиққан пайтда давом эттирилди. Газета манбаларининг таъкидлашича, Оқ Уй Саудия Арабистони билан мулоқотда нефть қазиб олишни кўпайтириш ва шу орқали унинг нархини пасайтиришга чақирган. Аммо қироллик бунга ҳеч қандай муносабат билдирмаган.

 

"Охир-оқибат Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Жейк Салливан [Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси] Жамол Қошиқчи ўлими масаласини кўтарганда бақирган ва бундан буён ушбу масалани АҚШ билан муҳокама қилмаслигини айтган. Шунингдек, у Вашингтон нефть қазиб олишни кўпайтириш бўйича илтимосини эсдан чиқариши мумкинлигини қўшимча қилган", — деган нашр манбаларидан бири.

 

Шунингдек, айрим маълумотларга кўра, бу келишмовчиликлар ортидан  Пентагон раҳбарининг Ар-Риёдга ташрифи бекор қилинган. расман бу раҳбарият графигида юз берган ўзгариш билан боғлиқлиги айтилган бўлса-да, ўша куни Саудия Арабистонида Россиянинг халқаро санкциялар остидаги амалдори билан музокаралар ўтказилган.

 

Аввалроқ Саудия ва БАА етакчилари Байден билан гаплашишни истамагани маълум бўлганди.

 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"