Шавкат Мирзиёев Кўкдала туманида — фото
Айни дақиқаларда Давлат раҳбари Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди.

Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифининг биринчи манзили янги ташкил этилган Кўкдала тумани бўлди.
Ташриф арафасида ушбу туманда тикувчилик корхонаси ишга туширилди. Давлатимиз раҳбари корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди, хотин-қизлар билан суҳбатлашди.
Туман маркази — Еттитом шаҳри инфратузилмасини яхшилаш лойиҳаси тақдимот қилинди. Аҳоли вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.





















