Жаҳон

Саудиялик шаҳзодаларга пул етишмаяпти — The Wall Street Journal

Газета қироллик оиласи аъзоларининг "камбағаллашуви" сабабларини очиқлади.

Саудиялик шаҳзодаларга пул етишмаяпти — The Wall Street Journal

 

Саудия Арабистони қироллик оиласи аъзолари сўнгги йилларда 600 миллион долларлик мулк сотган. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси хабар берди.

 

Бунга сўнгги йилларда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон томонидан молиявий сиёсатнинг қатъийлаштирилиши сабаб бўлган. Газета маълумотларига кўра, аввалроқ қироллик хонадони вакиллари ҳар ойда ғазнадан 30 миллион доллар олиб турган. Аммо валиаҳд шаҳзода эндиликда уларнинг кўплаб даромад манбаларидан маҳрум қилган. Хусусан, шаҳзодалар бундан буён давлат ҳисобидан хорижда дам ололмайди, шунингдек, сув ва электрга ўз ёнидан пул тўлайди. Бундан ташқари, бештадан ортиқ уй хизматчилари учун 2.5 минг доллар жарима тўланиши керак. Бу Саудия Арабистонига бир неча юз миллион доллар маблағ тежаш имконини беради.

 

Газетада таъкидланишича, қироллик оиласининг айрим аъзоларига хизматкорлар штатини таъминлаш ва кўплаб тўловлар учун нақд пул етишмайди. Бошқалар эса ортиқча эътиборни тортмаслик учун кераксиз мулкларни сотиб юборган.

 

Масалан, мамлакатнинг АҚШдаги собиқ элчиси Банден бин Султон ал Сауд Буюк Британияда умумий қиймати 155 миллион доллар бўлган ҳашаматли уйини, икки яхта ва қимматли буюмларини сотиб юборган. Ўз навбатида унинг вакили буни шаҳзоданинг Саудияга инвестиция киритиш истаги билан боғлаган.

 

Аввалроқ Саудия Арабистони ва АҚШ муносабатлари янада совуқлашгани тўғрисида хабар берилганди. 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"